Ўзбекистон
27.09.2024
668

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги ПФ-80-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги «Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 532-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги 17 та туман (шаҳар)да «Ҳуқуқ синф»лари ташкил қилинди.

Кегейли туманидаги Жанабазар МФЙда жойлашган 41-сонли мактаб Адлия вазирлигига оталиққа бириктирилган, яъни ушбу таълим муассасасида бугунги кунда «Ҳуқуқ синф»и мавжуд.

Айнан шу мактабда ва бошқа таълим муассасаларида «Ислоҳотларга дахлдорман» шиори остида кенг қамровли тарғибот акцияси ташкил қилинди.

Тадбирда Тошкент давлат юридик университети доценти Б.Собиров ва Тошкент давлат юридик университети талабалари иштирокида «Тарғибот поезди» шакллантирилиб, улар томонидан «Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан» ғояси билан ва «Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам» сингари тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, ҳозирги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар, таълим кредитлари ва субсидиялар берилаётганлиги, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Қорақалпоғистон ёшлари учун яратилган имкониятлари ҳақида, сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти, бу йилги сайловларнинг ўзгачалиги, сайлов ва сайланиш ҳуқуқлари ҳақида, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, соғлом турмуш тарзи, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан тадбирлар, интеллектуал ўйинлар ташкил қилинди.

Шунингдек талаба ёшлар томонидан «Ижтимоий хавф гуруҳига кирувчи ёшлар муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашувчи юридик клиника фаолиятини йўлга қўйиш» номли лойиҳа юзасидан ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилди.

Бу каби тадбирларнинг аҳамияти ёшларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини қалбан ҳис қилишини ошириш, ёшларга яратилаётган имкониятлар билан таништириш, ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқ маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини янада мустаҳкамлаш бўлиб ҳисобланади.

Шу каби тадбирлар Кегейли Касб-ҳунар мактаби ва ҚДУ Кегейли туман филиалида давом этди.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт
Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.