Ҳуқуқ
18.04.2024
807
© Фото: hudud24.uz / habikaturaКоррупция бу шунчаки жиноят эмас, у бутун жамиятга, ҳаттоки ҳали дунёга келмаган чақалоққа ҳам салбий таъсирини кўрсатади. Давлат коррупцияга қарши курашишда фуқароларнинг бефарқ бўлмаслигини таъминлаш мақсадида, мазкур жиноят ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиққан.
1. Ҳуқуқбузарлик ёки жиноят ҳақида кимга хабар бериш керак?
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ёки жиноят ҳақида маълумот бўлганда ички ишлар, прокуратура, давлат хавфсизлик хизмати органларига хабар бериш лозим.
2. Мукофот пули қандай ҳолатларда берилади?
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа кўмаклашган шахслар қуйидаги асослардан бири бўлганда мукофотланади:
пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақидаги хабари асосида – бундай ҳуқуқбузарликлар фош этилганида;
НТТ, давлат органи, давлат ташкилоти ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси ўзига пора беришни таклиф этган ёки пора талаб қилган шахс ҳақидаги хабари асосида ҳуқуқбузарлик фош этилганида;
коррупцияга оид жиноят қилганлиги учун қидирувда бўлган шахсга оид хабар асосида қидирувдаги шахс ушланганида.
3. Қанча мукофот пули берилади?
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар қуйидагича мукофотланади:
а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун – БҲМнинг уч баравари миқдорида;
б) пора суммаси ёки етказилган зарар, ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваригача бўлса жиноятнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача.
в) пора суммаси ёки етказилган зарар, ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлса жиноятнинг даражасидан келиб чиққан ҳолда БҲМнинг 10 бараваридан 25 бараваригача.
г) пора суммаси ёки етказилган зарар, ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 100 бараваридан кўп бўлса, пора суммасининг 15 фоизигача.
д) қидирувда бўлган шахсни ушлашга, топишга ёрдам берилганида БҲМнинг 7 баравари миқдорида.
Коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлар давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.
4. Коррупция ҳақида хабар берганларни давлат ҳимоя қилади
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берганлар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади.
Мазкур шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги сабабли тажовуз қилишга, шунингдек иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.
Болаларни мактабга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари ва муҳим қоидалари
Ҳар бир бола бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқига эга.