Ўзбекистон
30.08.2023
3 114
Ҳайратланарли ҳодисалар, ҳолатлар; сабаби ва омили ақлбовар қилмас жиноятлар ҳақида эшитганда "худди фильмлардаги каби-я", дейилади. Реал ҳаётда эса шундай ҳодисалар ҳам бўладики, улар машҳур кинофильмлар учун сюжет яратади. Калифорния. 1989 йил. АҚШнинг йирик кинокомпанияси — Live Entertainment менежери Хосе Менендес ўзининг Беверли-Хиллздаги хос саройида рафиқаси билан телевизор томоша қилиб ўтирганда отиб ўлдирилди. Эр-хотинни бир вақтнинг ўзида отиб кетишди. Хосе Менендес ва Кити Менендесга 6 мартадан ўқ узилган, жасадлар таниб бўлмас ҳолга келган. Ҳеч қандай тафсилот йўқ, уйга ким кириб-чиққани номаълум. Уй эгалари ва жамоатчилик ҳайратда. Хосе Менендес эл кўзидаги инсон эди. Голливуднинг эгаларидан бири деб айтиладиган бизнесменнинг душманлари, ким билан тортишгани, ким билан келишолмай қолгани, яқинлари, ҳамкорлари, ўтмиши, бугуни — бари-бари майдонга чиқди. Тергов, суд жадаллик билан иш олиб борди. Воқеа АҚШ жиноят тарихидаги энг шов-шувли, жамоатчиликда катта резонанс уйғотган жараёнга айланди. Бунинг сабаби унинг мафиялар билан алоқадорлиги, аянчли ўлими ўз кинокомпанияси томонидан суратга олинган ўткир сюжетли фильмлари воқеаларига ўхшашлиги (Силвестр Сталлоне қотилликни Голливуддаги сюжетларга ўхшатган), "Рэмбо" ортидан келган адоват (90 йилларда беқиёс машҳурликка эришган жангари фильмлар серияси "Рэмбо"ни Хосе Менендес биринчи бўлиб экранга чиқариб, ўша давр медиамагнатларининг хавфли ҳасадига дучор бўлган) ё катта бойлик эгаси эканлигида ҳам эмасди. Қарийб бир йилга яқин давом этган суриштирув, тергов, судлардан кейин эр-хотин Менендесларни ўз фарзандлари: Лайл ва Эрик Менендеслар отиб ўлдиргани аниқланди. Лайл ва Эрик [caption id="attachment_19128" align="aligncenter" width="1280"] Лайл ва Эрик ота-онаси билан[/caption] "Улар менинг севимли шогирдларим эди. Жудаям мулойим, жудаям яхши болалар". Бу теннис мураббийининг Лайл ва Эрик ҳақида судда айтган гаплари. Қотиллик пайти бири 19, бири 21 ёшда бўлган бу болалар чиндан ҳам юқори мартабали оилада тарбия кўрган, хушмуомала ва мулозаматли, номдор университетлар талабалари бўлишган. Қандай қилиб улар ўз ота-оналарининг қотилига айлангани кенг жамоатчиликни ҳайратга ва ларзага солган эди. Ака-укалар ота-оналарининг ўлимидан сўнг дарҳол катта харидлар қила бошлайдилар: машина, қимматбаҳо соат, ресторанлар, квартиралар. Лайл кийим-кечак учун 40 000 доллар ва Нью-Жерсидаги кечки овқат учун 550 000 доллар сарфлагани матбуотда жар солинди. Отасига тегишли компьютернинг хотирасини тозалаш, Live Entertainment компаниясига бориб 5 миллион долларлик суғурта учун талашишлар — буларнинг бари одамларда заррача мотам тутмаган, аввалдан шуни кутиб юрган фарзандлар образини яратди. Ҳатто Лайл дўстларидан бирига бу кунни узоқ кутгани, янги ҳаётга жуда осон кўниккани ҳақида гуллаб ҳам қўяди. Айбдорлар қандай аниқланган? Психолог Озиэл полицияга бориб, Лайл ва Эрик Менендеслар психотерапия машғулотларида ота-оналарини ўлдирганликларини тан олишганини айтади. Ушбу маълумотларга асосланиб, Лайл Менендес Беверли-Хиллздаги уйи остонасида ҳибсга олинган ва полиция бўлимига олиб кетилган. Худди шу куни полиция психологнинг ака-ука Менендеслар билан бўлган машғулотларининг аудиоёзувларини олиш учун унинг офисида тинтув ўтказади. Лайл Менендеснинг адвокати Жералд Чалефф бунга қаттиқ қаршилик қилади, чунки АҚШ қонунчилиги бўйича психолог ва бемор ўртасидаги мулоқот тиббиёт сири ҳисобланади ва уни олиш учун махсус ордер талаб қилинарди. [caption id="attachment_19129" align="aligncenter" width="915"] Менендеслар иши. Суд жараёни[/caption] Ўша пайтда Эрик Менендес Исроилда бўлиб, у ерда теннис турнирида қатнашаётган эди. Калифорния штати полиция департаменти АҚШ Адлия вазирлиги билан боғланади, шундан сўнг Эрик Менендесни ҳибсга олиш ва уни экстрадиция қилиш бўйича сўров Исроил Адлия вазирлигига юборилади. Лайлнинг ҳибсга олинганидан хабар топган Эрик мусобақани ташлаб, аэропортга жўнайди. Тел-Авивдан Лос-Анжелесга қайтгач, ихтиёрий равишда АҚШ ҳуқуқ-тартибот идораларига таслим бўлади. [caption id="attachment_19120" align="aligncenter" width="906"] Ака-ука Менендеслар судда.[/caption] Менендеслар айбларига иқрор бўлишмайди. Лекин кутилмаганда АҚШ прокуратураси психотерапевт ва ака-ука Менендес ўртасидаги суҳбат аудиоёзувидан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида қарор чиқаради. Аудиоёзув ака-ука қотиллигининг ишончли далили бўлади. Болалар нега ўз ота-оналарини ўлдиришди? Менендеслар иши ҳақидаги Wikipedia маълумотларида қотиллик учун энг катта сабаб Хосе Менендеснинг беҳисоб миллионларига эгалик қилиш бўлганлиги келтирилади. Аммо Эрик ва Лайл Менендеснинг ўз болалари эди-ку? Миллиардер ўз фарзандларидан пулларини ёки мулкини аярмиди? Она нима учун қурбон бўлди? Бу саволлар кўпчиликни қизиқтирар эди. АҚШ қонунчилигига кўра эса болалар бойликка отаси ҳам, онаси ҳам вафот этгандан кейингина мутлақ эгалик қилиши мумкин. Ака-ука Менендеслар бу ҳақида билган ва миллионлардан бемалол, мазза қилиб фойдаланиш учун ота-оналарини ўлдиришган деган ягона прогноз бор эди ўша пайтларда. Кейинроқ эса падаркуш ва модаркушликкача бориш учун бундан жиддийроқ сабаблар чиқа бошлади. Эрик ва Лайлнинг судда берган кўрсатмаларига кўра, она кайфияти доим ўзгариб турадиган, бефарқ, ниҳоятда ичкиликка берилган аёл, ота эса нафақат ҳукмрон золим, балки йиллар давомида ўғилларини зўрлаб келган педофиль, зўравон. Бу факт барчани ларзага солди. Аммо фактларнинг етарли далили йўқ эди. Менендеслар апелляция ҳуқуқисиз умрбодга қамалди. [caption id="attachment_19127" align="aligncenter" width="1176"] Эрик Менендес. Суд ҳукми ўқилганда.[/caption] 50 ёшдан ошган ака-укалар ҳозир қамоқ жазосини ўташда давом этмоқдалар. Менендеслар иши АҚШ жиноий тарихидаги энг машҳурларидан бири бўлди. Воқеа Хосе Менендес компанияси суратга олган фильмлар каби бир нечта бадиий ва ҳужжатли фильмлар учун сюжет бўлди. Оливер Стоуннинг "Табиий туғилган қотиллар" фильми, "Эрик Менендес" сериали, "Менендес: қотил биродарлар" фильмлари шулар жумласидан. 2017 йилда Эрикнинг қамоқхонадан телефон орқали берган интервьюси беш қисмли ҳужжатли фильмга айланди.
Мадҳия Авазова тайёрлади.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Британияда ҳамшира 7 нафар чақалоқни ўлдириш ва яна 6 нафар гўдакни ўлдиришга уринишда айбланди
Шифохона расмийлари ҳамширага қўйилган айбловларни ўз вақтида текширмаган ва шифокорларнинг овозини ўчиришга уринган.
Самарқанддаги меҳмонхонада 30 ёшли аёлнинг мурдаси топилди
Эркак хотинини хиёнат устида тутиб олиб, уни ўлдиргани айтилмоқда.
Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси топилди. Унда зўрлаш ва қотиллик аломатлари бўлган
Тергов давомида ушбу жиноят содир этишда гумонланаётган 17 ёшли шахс ушланиб, унинг икки нафар шеригининг ҳам ушбу жиноятга алоқадорлиги текширилмоқда.
Тошкент вилоятида қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Тармоқларда тарқалаётган видеотасвирда Ғазалкент шаҳрида ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Олмазор туманида содир этилган қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш жараёни акс этган.