Ўзбекистон
28.10.2023
1 359

Қарағандадаги Костенко конида портлаш содир бўлди. 252 кончидан 208 нафари ер юзасига чиқарилган. 21 нафар кончи ҳалок бўлган, яна 23 киши конда қолмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Интерфакс”. Қайд этилишича, 15 киши ис газидан заҳарланиш билан касалхонага ётқизилган. Яна икки нафар ишчидан бири оғир аҳволда реанимацияда, иккинчиси жарроҳлик амалиётидан сўнг травматология бўлимида. Воқеа сабабларини аниқлаш учун ҳукумат комиссияси тузилган. Тоғ-кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш моддаси бўйича терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев республика ҳукуматига ҳалок бўлганларнинг оилаларига барча зарур ёрдам кўрсатишни топширди, деб хабар берган Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Сергелидаги портлаш оқибатида 15 ёшли бола вафот этди
Маълумотга кўра, унинг бошига ром тушиб кетган.
Қозоғистонда икки киши кана чақиши оқибатида вафот этди
Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Сўнгги кунларда мамлакатда ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши сабаб йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Қозоғистонда товуқ тухуми импорти вақтинча тақиқланди
Тақиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилмоқда.