Ҳуқуқ
25.07.2024
152
Улар учун банк, автомактаб, олий таълим ҳамда тиббиёт муассасаларида қулайликлар яратилиши мажбурий қилиб белгиланди.
Аввалроқ ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича президент қарори қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.
Ҳужжат билан ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар яратиш талаби киритилган литсензияцланадиган фаолият турлари белгилаб берилган.
Бунга қуйидагилар киради:
Жорий йилнинг 10-августидан мунтазам равишда мукаммал ва жорий таъмирлашга тушган кўп квартирали уйлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун мослаштирилади.
Бунда уйларнинг асосий кириш йўлакларидан лифтгача бўлган қисми белгиланган талаблар асосида пандус билан таъминланади.
2025 йилнинг 1 октябригача имконияти чекланган шахслар учун хорижий тажриба асосида универсал лойиҳалаштириш бўйича норматив-техник ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бунинг учун Жаҳон банки маблағлари жалб қилинади.
Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда 2026 йилгача 100тадан умум фойдаланишдаги ҳожатхоналар ногиронлиги бўлганларнинг тўсиқсиз фойдаланишлари учун жиҳозланади.
Аввалроқ ўзгартиришлар билан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқолган, яроқсиз ҳолга келган ID-карта ёки биометрик паспортни алмаштиришда давлат божидан озод этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар
Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.
Ажрашгандан кейин ҳам собиқ эр (хотин) таъминот олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, никоҳдан ажралгунга қадар ёки никоҳдан ажралган пайтдан бошлаб 1 йил давомида меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган ёрдамга муҳтож собиқ хотин (эр) суд тартибида алимент талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.