currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларКўп қаватли уйларда ит ва мушук боқиш мумкинми?

Кўп қаватли уйларда ит ва мушук боқиш мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

18.12.2024

eye

354

Кўп қаватли уйларда ит ва мушук боқиш мумкинми?

Қўшним уй ҳайвонларига жуда қизиқади шу сабабли уйида ит ва мушуклари жуда кўп, кўп қаватли уйларда ўзи ит ва мушук боқиш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидаларининг 9-бандига кўра, кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги билан биттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат берилади.

Алоҳида уйда итларни сақлашга фақат боғланган ҳолда, эркин сайр қилдиришда - атрофи ўралган ҳудудда ажратилган ҳолда сақлашга йўл қўйилади.

Шунингдек итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари — эрталаб соат 8.00 гача ва кечқурун 22.00 дан кейин итларнинг шовқин солишининг олдини олишлари керак.

Мардиев Хабибулло,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 354

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


12-май 2025, 10:58
1 218

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


9-май 2025, 07:21
1 067

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?

Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.


13-май 2025, 10:32
847

«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?

«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.