Ҳуқуқ
25.01.2025
120
Шу сабабли баъзида уларга кўрсатилаётган иссиқлик таъминотида муаммолар учраши табиий. Айрим холларда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳам ҳақ тўлаш ҳолатлари учрайди. Табиийки, бу ҳолат бўйича иссиқлик таъминотида узилишлар бўлса кўрсатилмаган хизмат учун қайта ҳисоб-китоб амалга ошириладими ёки йўқми деган савол туғилишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мавжуд. Мазкур қарор билан тасдиқланган Кўпқаватли уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига асосан, истеъмолчи қонун ҳужжатларида, иссиқлик таъминоти шартномасида ёки иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган ҳолатларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда жарималар, пенялар тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси, 2-хатбошида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Интизомий жазони бериш тартиби ва ҳуқуқий асослари
Интизомий жазо интизомий қилмиш аниқланганидан кейин дарҳол, бироқ аниқланган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланилади, бунда ходим вақтинча ишга лаёқатсиз бўлган ёки таътилда бўлган давр ҳисобга олинмайди.