currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚўшимча иш учун ходимга қўшимча ҳақ тўланадими?

Қўшимча иш учун ходимга қўшимча ҳақ тўланадими?

Ҳуқуқ

calendar

03.02.2025

eye

816

Қўшимча иш учун ходимга  қўшимча ҳақ тўланадими?

– 10 йилдан ортиқ иш стажига эгаман. Лекин янги иш жойимда ишлаётганимга энди 6 ой вақт бўлди. Бу ташкилотда раҳбарият топшириғи билан қўшимча ишларни бажаришимга тўғри келади. Қонунчилигимизда ходим иш вақтидан ташқари ишлаганлиги учун қандай тартибда меҳнатга ҳақ тўлаш белгиланган. Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот берсангиз?

– Амалдаги Меҳнат кодексининг 262-моддасига кўра, иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлашнинг аниқ тартиблари белгиланган. Унга кўра, иш вақтидан ташқари иш учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Жамоа шартномасида, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинган ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча тўловларнинг юқорироқ миқдорлари назарда тутилиши мумкин.

Ходимнинг хоҳишига кўра иш вақтидан ташқари иш учун оширилган ҳақ тўлаш ўрнига иш вақтидан ташқари ишлаб берилган вақтнинг давомийлигига мувофиқ келадиган қўшимча дам олиш вақтини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. Бундай ҳолда иш вақтидан ташқари иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади, дам олиш вақти учун эса ҳақ тўланмайди.

Кодекснинг 263-моддасига кўра, дам олиш кунларида ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади:

— ишбай ишловчиларга – камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;

— меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга – кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида;

— маош оладиган ходимларга – ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида.

Жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қўшимча тўловларнинг юқорироқ миқдорлари назарда тутилиши мумкин.

Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин. Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилинган тақдирда, бундай иш учун ҳақ тўлаш камида бир ҳисса миқдорида амалга оширилади, дам олиш куни учун эса ҳақ тўланмайди.

Агар ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) меҳнат қилган бўлса, дам олиш кунлари эса унга иш ҳафтасининг бошқа кунларида берилган бўлса, умумий белгиланган дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Улашиш: