Ҳуқуқ
29.12.2025
492

Президентнинг мурожаатномалари ички ва ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларини, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий вазифаларини ва давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришнинг асосий мезонларини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида депутатлик сўровларининг ижроси бундан буён ҳар чоракда тизимли равишда таҳлил қилиниши, давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан сусткашликка йўл қўйилган ҳолатлар юзасидан прокуратурага тегишли тақдимномалар киритилиши каби қоидалар белгиланиши таъкидланди. Мазкур тартиб депутатлик сўрови институти ривожида янги босқични англатади.
Депутатлик сўровларининг ижросини тизимли таҳлил қилиш, ушбу восита билан фақат формал ишлашнинг олдини олиш ва унинг амалий самарадорлигини оширишга қаратилган. Депутатлик сўрови вакиллик органи фаолиятининг муҳим шакли бўлиб, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш ҳамда жамоат ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш механизми сифатида хизмат қилади.
Депутатлик сўровларини кўриб чиқиш натижаларини прокуратура таъсир чоралари билан боғлаш уларнинг ижросини мажбурий қилади ва қонунийлик принципини таъминлашга қўшимча ҳуқуқий кафолатлар яратади. Бу эса давлат бошқаруви тизимида интизомни мустаҳкамлаш, масъулиятни ошириш ва ҳокимият тармоқлари ўртасидаги реал ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Шу тариқа, ушбу ташаббус депутатлик сўровини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва халқ олдидаги ҳисобдорлик конституциявий принципини амалга ошириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланиши мумкин.
О.Караходжаева,
ТДЮУ доценти
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.