currencies image

12 777,52 UZS

54,29

usd

currencies image

14 590,65 UZS

15,80

eur

currencies image

161,54 UZS

2,21

ru



АсосийЯнгиликлар"London Post": Ўзбек нонини татиб кўрган одам унинг ўзига хос таъмини ҳеч қачон унута олмайди

"London Post": Ўзбек нонини татиб кўрган одам унинг ўзига хос таъмини ҳеч қачон унута олмайди

Ўзбекистон

calendar

14.03.2024

eye

133

"London Post": Ўзбек нонини татиб кўрган одам унинг ўзига хос таъмини ҳеч қачон унута олмайди

Унда Ўзбекистонда нон муқаддас тимсол сифатида қадрланиши таъкидланади. Мақола Самарқанд нонига бағишланган. Қайд этилишича, Самарқандда ҳар куни 12 минг донадан ортиқ нон пиширилади.

"Оддий ингредиентлар ва тайёрлашдан ташқари, бу чуқур маданий аҳамиятга эга. Кўринишидан оддий кўринган нон ўзбек халқининг бой тарихий анъаналари билан узвий боғлиқ", – дейилади мақолада.

Таъкидланишича, Ўзбекистонга ташриф буюриб, янги пиширилган ўзбек нонини татиб кўрган киши унинг ўзига хос таъмини унута олмайди.

"Дарҳақиқат, тандирда янги пиширилган ноннинг таъмини бошқа жойда топа олмайсиз. Мамлакатда нон ва нон маҳсулотларига чуқур ҳурмат асрлар давомида шаклланган", – қайд этилган манбада.

 Маълум қилинишича, Ўзбекистонда нон ҳеч қачон пичоқ билан кесилмайди. Дастурхон бошида нон қўл билан бўлинади ва меҳмонларга улашилади. Шунингдек, ўзбек халқи нонни ҳеч қачон тескари қўймайди. Бу нонга нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

Яна бир анъанага кўра, янги оила қураётганларнинг муносабатлари доимо яхши ва умр бўйи давом этиши учун тўйдан олдин нон синдириш одати мавжуд. Меҳмонлар учун дастурхон тузаётганда стол устидаги нонлар сони тенг бўлиши керак. Уйда битта ёки учта нон қолса, улардан бири ярмига бўлинади.

"Ўзбекистонда меҳмонларни совғалар ва ширинликлар, жумладан нон билан кутиб олиш одат тусига кирган. Уларнинг сони ҳам ҳар доим жуфт бўлиши керак. Нон пишириш жараёни бошидан охиригача қўл меҳнатини талаб қилади. Ўзбекистонда нон тайёрлашнинг кўплаб усуллари ва рецептлари мавжуд. Мамлакатнинг ҳар бир вилояти ва ҳудуди ўзига хос рецептлари билан мақтаниши мумкин", – деб ёзган "London Post" .

Улашиш:

Бошқалар

12-май 2025, 10:58
1 235

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


13-май 2025, 10:32
895

«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?

«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.


22-май 2025, 11:01
843

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
840

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.