currencies image

12 831,81 UZS

25,54

usd

currencies image

14 606,45 UZS

66,36

eur

currencies image

163,75 UZS

0,30

ru



АсосийЯнгиликларМаданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тартиби қандай?

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

28.05.2025

eye

185

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тартиби қандай?

Моддий маданий мерос объектлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

бутун мамлакат тарихи ва маданияти учун алоҳида аҳамиятга молик тарихий, илмий, меъморий, бадиий ва мемориал қимматга эга бўлган республика аҳамиятидаги моддий маданий мерос объектлари;

вилоят, туман, шаҳар тарихи ва маданияти учун алоҳида аҳамиятга молик тарихий, илмий, меъморий, бадиий ва мемориал қимматга эга бўлган маҳаллий аҳамиятдаги моддий маданий мерос объектлари.

Моддий маданий мерос объектининг паспортида қандай маълумотлар бўлади?

Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган моддий маданий мерос объектига моддий маданий мерос объектининг паспорти берилиб, унга мазкур моддий маданий мерос объектини муҳофаза қилиш мазмунидан иборат маълумотлар ва объектнинг тавсифлари киритилади.

Моддий маданий мерос объектига доир мулк ҳуқуқи қандай тартибда бекор қилиниши мумкин?

Моддий маданий мерос объектига доир мулк ҳуқуқи қонунчиликка мувофиқ бекор қилиниши мумкин.

Хусусий мулкда турган моддий маданий мерос объекти қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда суд қарори билан мулкдордан олиб қўйилиши мумкин.

Умумий мулкда турган моддий маданий мерос объектлари ва уларнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ер участкалари бўлинмайди.

Давлат мулкида турган моддий маданий мерос объекти текин фойдаланиш учун қайси тоифа шахсларга бериб қўйилиши мумкин?

— моддий маданий мерос объектларини сақлаш мақсадида фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларига;

— болалар жамоат бирлашмаларига;

— ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмаларига;

— диний ташкилотларга.

Моддий маданий мерос объектидан текин фойдаланиш шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади ва у моддий маданий мерос объектини сақлаш бўйича талабларни ўз ичига олган бўлиши керак.

Моддий маданий мерос объектидан фойдаланиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

— моддий маданий мерос объектидан текин фойдаланиш шартномаси ёки ижара муддати ўтганидан кейин фойдаланувчи фойдаланиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечганда;

— фойдаланувчи-жисмоний шахс вафот этганда;

— фойдаланувчи-юридик шахс тугатилганда;

— моддий маданий мерос объектига фойдаланувчи қасддан зарар етказганда;

— моддий маданий мерос объекти жойлашган ер участкаси жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда.

Мадина ҲАМДАМОВА,

“Адолат” МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

9-май 2025, 09:48
1 371

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари

Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.


12-май 2025, 10:58
1 225

Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.


9-май 2025, 07:21
1 086

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?

Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.


13-май 2025, 10:32
869

«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?

«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.