Ўзбекистон
29.08.2023
1 690

2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 20 054 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Рўйхатдан ўтган талабгорлардан 9 074 нафарининг ҳужжати белгиланган талаб даражасида бўлмаганлиги сабабли асослантирилган ҳолда рад этилди. Талаб даражасида бўлган 10 980 нафар талабгор аризаси танловда иштирок этди. Танлов натижаларига кўра, 6 393 нафар талабгор ўқишга тавсия этилди. Шундан: – давлат гранти — 3 238 нафар; – тўлов-контракт — 3 155 нафар. Тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган талабгорларнинг 2 160 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Талабгорлар натижаларни http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларига айрим ваколатлар берилиши мумкин
Ўзбекистонда молиявий мустақиллик берилган ОТМларига айрим ваколатларни бериш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Лицензияси бекор қилинган нодавлат олийгоҳлар талабалари ўқиши кўчирилди
Талабалар ўз танловларига кўра ариза топширган нодавлат олий таълим ташкилотларида 11-март санасидан ўқишларини расман бошлашлари мумкин.
Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси хорижда ўқитилади
Бунга оид Президент Қарори қабул қилинди.
Ўзбекистондаги барча давлат олийгоҳлари тўлиқ “Яшил энергия” ахборот тизимига киритилди
Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 115 та давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд 1 218 та бино ва иншоотда иситиш тармоқлари, совуқ ва иссиқ сув тизими таъмирланган.