Ҳуқуқ
04.02.2025
950

Ҳукуматнинг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарори билан белгиланган тартибга кўра, давлат ОТМларида ўқиётган хотин-қизлар учун магистратура босқичи контрактининг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.
Хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак. Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.
Эркаклар учун қонунчиликда алоҳида имтиёзлар белгиланмаган, шундай бўлса-да, умумий имтиёзлар мавжуд. Хусусан, давлат томонидан белгиланган банклардан 14% лик таълим кредити олиш мумкин. Таълим кредити 7 йил муддатга берилади.
Кредит олиш учун банкларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:
— ариза;
— шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда);
— шартномада ўқишни тамомлашнинг муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
— гаров ва кафиллик бўйича ҳужжат.
Аризани исталган вақтда бериш мумкин, аниқ чекловлар мавжуд эмас.
“Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшлар контрактининг 50% қисми, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан (17 млн сўмдан) ошмаган қисми “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади. Бунинг учун туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига ариза бериш керак.
Контрактни иш ҳақи ёки бошқа даромадлардан тўлаганда солиқ имтиёзлари берилади. Яъни таълим учун сарфланган маблағлардан солиқ олинмайди.
Имтиёздан қуйидаги кишилар фойдалана олади:
— фарзанди шартнома асосида таҳсил оладиган ота-оналар (бунда фарзанд 26 ёшга тўлмаган бўлиши зарур);
— турмуш ўртоғи шартнома асосида ўқийдиган шахслар (таҳсил олаётган шахс 26 ёшга тўлмаган бўлиши зарур);
— ёшидан қатъи назар талабалар.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.