Ҳуқуқ
04.09.2024
392

Магистратурага кирган хотин-қизлар контрактини қоплаш учун кимга мурожаат қилиши керак? Контракт учун тўланган пулни кейинчалик қайтариш мажбурияти борми? Эркаклар учун қандай имтиёзлар мавжуд?
1. Қайси ОТМлар учун имтиёз қўлланилади?
Хотин-қизлар фақат давлат ОТМлари, шунингдек Давлат бошқаруви академияси, Бош прокуратура академияси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академиясининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётганида уларнинг контракт пули тўлаб берилади.
Супер контракт суммалари тўлаб берилмайди.
2. Тўлаб берилган пулни кейинчалик қайтариш керакми?
Йўқ, ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси тегишли ОТМга Давлат бюджетидан тўланади ва уни қайтариш талаб қилинмайди.
3. Кимга мурожаат қилиш керак?
Хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргачаариза бериши керак.
Ушбу муддатдан кейин тақдим этилганаризалар кўриб чиқилмайди.
Тақдим этилган аризалар ОТМ томонидан 3 ишкуни ичида кўриб чиқилади ҳамдаумумлаштирилади.
Рўйхат 5 иш кунида олий таълим муассасасибўйсунадиган вазирлик ва идораларга юборилади.
4. Эркакларнинг магистратура контрактини тўлаш учун имтиёзлар борми?
Эркаклар учун қонунчиликда алоҳида имтиёзлар белгиланмаган, шундай бўлсада умумий имтиёзлар мавжуд.
Таълим кредити
Хусусан, давлат томонидан бегиланган банклардан имтиёзли фоиз ставкаларида таълим кредити олиш мумкин. Таълим кредити
7 йил муддатга берилади.
Контрактнинг 50% қисми давлат томонидан қоплаб берилади
“Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшлар контрактининг 50% қисми, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қисми “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади. Бунинг учун туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимига ариза бериш керак.
Улашиш:
Бошқалар
Ходим соғлигига зиён етганда ким жавобгар?
Бу ерда муҳим жиҳат шундаки, зарар миқдори автоматик равишда эмас, балки ходимнинг айб даражасига қараб белгиланади.
Профессионал таржима хизмати — тезкор ва ишончли!
"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор, аниқ ва юқори сифатда етказиш мақсадида замонавий таржима технологиялари тизимли равишда жорий этилган.
Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?
Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар давомида вужудга келадиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар тартибга солиниши лозим бўлган қисми ҳисобланади.
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан бош тортиши мумкинми?
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортишга ҳақли эмас.