Ҳуқуқ
29.12.2025
675

Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартномавий муносабатлар, айниқса маҳсулот етказиб бериш шартномалари иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Мазкур шартнома тури орқали корхоналар ўз ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини узлуксиз амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Бироқ амалийот шуни кўрсатадики, маҳсулот етказиб бериш шартномасини тузиш жараёнида тарафлар ўртасида турли ҳуқуқий ва иқтисодий келишмовчиликлар келиб чиқиши эҳтимоли юқори бўлиб, бу ҳолат шартнома муносабатларининг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Келишмовчиликларнинг асосий сабаблари сифатида шартнома шартларининг аниқ белгиланмагани, етказиб бериш муддатлари, маҳсулот сифати ва миқдори, тўлов тартиби ҳамда жавобгарлик масалалари юзасидан тарафлар манфаатларининг тўқнашувини кўрсатиш мумкин.
Бундай вазиятларда келишмовчиликларни ҳуқуқий йўллар орқали, хусусан, музокаралар, даъво тартиби ёки суд орқали ҳал қилиш тартибини тўғри белгилаш шартномавий интизомни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси шартлари бўйича келишмовчиликлар баённомасини олган, бироқ шартнома шартларини келишиш чораларини кўрмаган ва шартнома тузишни рад этишини белгиланган муддатда бошқа тарафга маълум қилмаган тараф шартнома шартларини келишиб олишдан бош тортиш оқибатида етказилган зарарни қоплашга мажбур.
Агар тарафлар товарларни шартноманинг амал қилиш муддати мобайнида туркум-туркум қилиб етказиб беришни назарда тутган бўлсалар ва унда алоҳида туркумларни етказиб бериш муддатлари (етказиб бериш даврлари) белгиланмаган бўлса, товарлар ҳар ойда бир хил туркумларда етказиб берилиши керак бўлади.
Шартномада маҳсулот етказиб бериш даврларини белгилаш билан бир қаторда товарларни етказиб бериш (ўн кунлик, суткалик, соатлик ва ҳоказо) жадвали ҳам белгиланиши мумкин.
Товарларни муддатидан олдин етказиб бериш сотиб олувчининг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Муддатидан олдин етказиб берилган ва сотиб олувчи томонидан қабул қилинган товарлар кейинги даврда етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдорига киритилади.
Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.