currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМаҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби қандай?

Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби қандай?

Life Style

calendar

24.12.2025

eye

22

Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби қандай?

Бугунги глобаллашув даврида озиқ-овқат хавфсизлиги ва маҳсулотларнинг маънавий-этик меъёрларга мослиги нафақат диний жамоалар, балки бутун дунё истеъмолчилари учун муҳим мезонга айланиб бормоқда. «Ҳалол» (Halal) тушунчаси аллақачон тор доирадаги диний истилоҳдан чиқиб, халқаро миқёсда тан олинган юқори сифат, тозалик ва хавфсизлик стандарти сифатида қабул қилинмоқда.

Жаҳон бозорида «Ҳалол» индустрияси энг тез ривожланаётган тармоқлардан бири бўлиб, у нафақат гўшт ва сут маҳсулотларини, балки қандолатчилик, косметика, фармацевтика, логистика ва ҳаттоки туризм каби кенг қамровли хизматларни ҳам ўз ичига олади.

Сертификатлаштириш учун ариза берувчи Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш учун сертификатлаштириш органига электрон тарзда ариза йўллайди.

Сертификатлаштириш учун тақдим қилинадиган аризада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади ҳамда ҳужжатлар илова қилинади:

 а) маҳсулот учун:

ариза берувчи томонидан тасдиқланган ва ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришда асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари;

маҳсулотларга қўшиладиган барча қўшимчалар ва ингридиентлар, шунингдек, ташқаридан олинаётган барча қўшимчаларнинг тавсифи ёки «Ҳалол» талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (сертификатлар) каби ҳужжатлар.

 б) хизматлар учун:

ариза берувчида кўрсатилаётган хизматларнинг доимий хавфсизлигини таъминловчи жорий этилган менежмент тизимига (ISO 9001, ISO 22000) эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

«Ҳалол» талабларига мувофиқ кўрсатилаётган хизматларга таъсир этиши мумкин бўлган хавфларнинг тавсифи каби  яна бир қанч ҳужжатлар.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўғрилиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.

Сертификатлаштириш органи ариза берувчи томонидан тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини уч иш куни мобайнида кўриб чиқади. Сертификатлаштириш органи аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича бир иш кунида аризани қабул қилиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчини қарор қабул қилинган куннинг ўзида бевосита ёки ахборот тизими орқали хабардор қилади.

Сертификатлаштириш органи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ариза бўйича қарор қабул қилингандан сўнг бир иш кунида сертификатлаштириш учун ариза берувчи билан шартнома тузади. Бунда ариза берувчи сертификатлаштириш органига шартномага асосан ҳақ тўлайди.

Жойига чиққан ҳолда маҳсулот ёки хизматларнинг «Ҳалол» талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун тузилган шартнома бўйича ариза берувчи томонидан ҳақ тўлангандан сўнг сертификатлаштириш органи томонидан баҳолаш ишлари амалга оширилади.

Сертификатлаштириш органи беш иш кунида баҳолаш бўйича ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек, экспертиза хулосаси ҳамда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини шакллантиради ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинса, сертификатлаштириш органи ва ариза берувчи ўртасида мувофиқлик сертификатини қўллаш ҳамда «Ҳалол» мувофиқлик белгисидан фойдаланиш тўғрисида келишув тузилади ҳамда уч иш куни давомида «Ҳалол» мувофиқлик сертификати расмийлаштирилиб, реестрда рўйхатдан ўтказилади ва ариза берувчига тақдим қилинади.

Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

25-ноябр 2025, 06:09
725

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
504

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


5-декабр 2025, 05:11
395

Қандай ҳолатлар ишга киришни асоссиз рад этиш саналади?

Меҳнат кодекси 119-моддасида ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш асослари келтирилган.


13-декабр 2025, 07:44
333

Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?

Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.