#NoComment
09.12.2025
181

Транспорт воситаларини ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш тартиби қандай?
Транспорт воситаларини ёки кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ҳайдовчилик гувоҳномасини, шунингдек унинг талонини олиб қўйиш йўли билан ижро этилади.
Башарти ҳайдовчи ёки кема ҳайдовчиси транспорт воситаларининг ёки кичик ҳажмли кемаларнинг айрим турларини бошқариш ҳуқуқидангина маҳрум этилган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасига ва унинг талонига транспорт воситаларининг ёки кичик ҳажмли кемаларнинг қайси турларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги ёзиб қўйилади.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни олиб қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан, кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаларни олиб қўйиш тартиби эса — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси томонидан белгиланади.
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш тартиби қандай амалга оширилади?
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор овчилик билетини олиб қўйиш йўли билан ижро этилади.
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс овчилик билетини топширишдан бўйин товлаган тақдирда ов қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи органлар овчилик билетини белгиланган тартибда олиб қўядилар.
Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартиришнинг асослари ва тартиби
Муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.
Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини ҳисоблаш
Транспорт воситаларини ҳайдовчилар ва ов қилиш қоидаларини бузган шахслар махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб шундай ҳуқуқдан маҳрум этилган деб ҳисобланадилар.
Махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати ўтгач, шунингдек бу муддат белгиланган қоидага мувофиқ қисқартирилган тақдирда, шундай маъмурий жазо чорасига тортилган шахсга ундан олиб қўйилган ҳужжатлар белгиланган тартибда қайтариб берилади.
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини топширишдан бош тортган тақдирда, бу ҳуқуқдан маҳрум этиш муддати гувоҳнома олиб қўйилган кундан бошлаб, лекин қарор чиқарган орган белгилаган маҳрум этиш муддати тугашидан кечиктирмасдан ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.