Ўзбекистон
03.08.2023
1 161
ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси фуқароларни олийгоҳга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берди. Маълум қилинишича, 1999 йилда Иштихон туманида туғилган, мазкур тумандаги мактабларнинг бирида ўқитувчлик қилиб келаётган фуқаро Н.А. ўз мансаб фаолиятидан фойдаланган ҳолда 2 нафар фуқароларни Самарқанд вилоятида очилиши режалаштирилган “Нукус Инновацион Институти” номли хусусий олийгоҳнинг 2-босқичидан ўқишга киритишни ваъда қилиб, улардан 500 АҚШ долларидан, жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини талаб қилган. Тезкор тадбирда, Н.А. икки нафар фуқаролардан фирибгарлик йўли билан 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.