Ўзбекистон
11.05.2024
2 789

Ўзбекистонда педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати муҳокамага қўйилди.
Муҳокамалар порталига жойлаштирилган қўшма қарор билан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш режалаштирилмоқда.


Маълумот учун, 2023 йил 28 июлда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарори билан 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхати тасдиқланган эди.
Лойиҳада айрим сертификатлар бўйича ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда:
GRE ва GMAT сертификатларида фақат Quantitative Reasoning қисми бўйича тўпланган баллар инобатга олинади;
Digital SAT) сертификатида фақат математика (матҳ) қисми бўйича тўпланган баллар инобатга олинади;
Ушбу сертификатлар қуйидаги педагоглар учун амал қилади:
ўзбек тили ва адабиёт фани сертификатини олган она тили ва адабиёти ҳамда ўзбек тили (давлат тили) фанидан дарс берувчи педагоглар учун;
рус тили ва адабиёти фани сертификатини олган миллий ҳамда рус тили синфларида дарс берувчи педагоглар учун;
TRKI сертификати таълим тили рус тили бўлмаган синфларда дарс берувчи рус тили фани педагоглари учун амал қилади;
Аввалроқ, устама олиш учун фан ўқитувчиларига B+, бошланғич таълим йўналиши учун эса C ёки ундан юқори даражадаги сертификат талаб қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.