Таълим
06.07.2023
1 354

Педагогика йўналишидаги олийгоҳларни алоҳида ёндашув асосида ривожлантирилади. Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди. Таъкидланишича, келгуси ўқув йилидан: — бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказилади; — магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади; — кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади. Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизимини йўлга қўйилади. “Пировардида, 2030 йилга бориб боғча тарбиячиси ҳам, мактаб ўқитувчиси ҳам фақат ва фақат олий маълумотли бўлади”, – деди номзод.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.
Мандат чиқди
2024-2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
Мактаб ва профессионал таълим муассасалари педагоглари учун устама берадиган сертификатлар рўйхати муҳокамага қўйилди
Муҳокамалар порталига жойлаштирилган қўшма қарор билан устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда молиявий мустақил ОТМларига айрим ваколатлар берилиши мумкин
Ўзбекистонда молиявий мустақиллик берилган ОТМларига айрим ваколатларни бериш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Лицензияси бекор қилинган нодавлат олийгоҳлар талабалари ўқиши кўчирилди
Талабалар ўз танловларига кўра ариза топширган нодавлат олий таълим ташкилотларида 11-март санасидан ўқишларини расман бошлашлари мумкин.