Ҳуқуқ
20.05.2025
526

Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 318-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июндан бошлаб:
— йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик ҳолатларини ҳар қандай махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга;
— шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.
Шунингдек, қуйидагиларга рухсат этилди:
— соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига;
— амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгиларига эга “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари жойлашган ҳудудда уларнинг амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига;
— мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда Йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган тезлик чегарасини дам олиш кунлари, таътил даврлари ва 19.00 дан 07.00 га вақт оралиғида ушбу аҳоли пункти учун рухсат этилган умумий тезлик чегарасигача ошириб ҳаракатланишга;
— 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.
Шунингдек, ИИВ икки ой муддатда йўл ҳаракати қоидаларига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритади. Қолаверса, қарорда Транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда олти ой давомида тезлик қоидаларига амал қилинмаётган ҳудудларга электрон огоҳлантирувчи таблолар ўрнатилиши режалаштирилган.
Мадина Ҳамдамова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?
«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.