Ҳуқуқ
28.01.2025
127
16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаганда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
1. Жариманинг энг кам ва кўп миқдори қанча?
Жарима – маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан давлат ҳисобига пул ундириш.
Жариманинг миқдори маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги, давом этаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун эса бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги БҲМдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Фуқароларга солинадиган жариманинг энг кам миқдори БҲМнинг 50дан бир қисмидан, мансабдор шахсларга эса 10дан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Фуқаро ва хизматчиларга солинадиган жариманинг энг кўп миқдори БҲМнинг 5 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан ошмаслиги керак. Баъзи ҳуқуқбузарликлар учун БҲМнинг 450 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
2. Жарима қанча муддатда тўланиши лозим?
Жарима қарор топширилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай тўланиши керак. Мазкур қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилганда шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан 15 кундан кечиктирмай тўланиши лозим.
Йўл ҳаракати қоидалари учун алоҳида тартиб мавжуд, мазкур турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима 60 кундан кечиктирмай тўланиши керак.
16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаганда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.
3. Жарима бўйича имтиёз қачон қўлланилади?
Ҳуқуқбузар унга қарор топширилгандан 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жариманинг 70 фоизини ихтиёрий тўлаганда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Мазкур имтиёз қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
транспортни, кемаларни маст ҳолда бошқариш, мастликни аниқлаш учун текширишдан ўтишдан бош тортиш, маст ҳайдовчиларнинг ёки транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
4. Жарима ўз вақтида тўланмаганида қандай чора кўрилади?
Ҳуқуқбузар жаримани юқоридаги белгиланган муддат ичида тўламаганда, жарима унинг иш ҳақи ёки бошқа маошидан, нафақасидан ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ундириб олиш учун юборилади.
Жарима солинган шахс ишламаётган бўлса жарима ҳуқуқбузарнинг мулкидан, умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан ундириб олинади.
hudud24.uz колумнисти
Дилмурод Ражабоев
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.