currencies image

12 676,11 UZS

18,86

usd

currencies image

14 975,56 UZS

97,06

eur

currencies image

161,56 UZS

0,04

ru



АсосийЯнгиликларМаънавият ҳақида кучли нутқ: Президент Шавкат Мирзиёев зиёлилар олдига қандай вазифаларни қўйди?

Маънавият ҳақида кучли нутқ: Президент Шавкат Мирзиёев зиёлилар олдига қандай вазифаларни қўйди?

Ўзбекистон

calendar

22.12.2023

eye

1 147

Маънавият ҳақида кучли нутқ: Президент Шавкат Мирзиёев зиёлилар олдига қандай вазифаларни қўйди?© Фото: president.uz

Бугун Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Hudud24.uz унда кўтарилган асосий масалаларни тезислар ва иқтибослар шаклида баён қилади.

Бугунги йиғилиш моҳият-эътибори билан маънавия масаласининг жавҳарини очиб берди, аҳамиятини кўрсатди. Маънавият ҳақида кучли нутқ бўлди.

Шавкат Мирзиёев нутқи бошида йиғилганларни, зиёлиларни очиқ ва самимий мулоқотга чорлади.

Маънавиятнинг таҳдид ва босимларга қарши туришдаги аҳамияти

Аввало, сўнгги кунларда рўй берган ҳодисалар, тинчлик-барқарорликка таҳдидлар ҳақида сўз борди. Президент маънавият, ватанпарварлик, ҳушёрликнинг аҳамиятини бугунги чақириқлар ва таҳдидлар фонида аниқ тушунтириб берди.

“Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз.

Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти. 

Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш албатта осон бўлмаяпти. 

Биз дунёдаги узоқ-яқин барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаяпмиз”,  - деди давлатимиз раҳбари.

Маънавият ва иқтисоднинг ўзаро боғлиқлиги

“Барча ўзгаришлар аввало одамларни онгидаги ўзгариш туфайли рўй бермоқда. Замонга муносиб бўлиб иш кўриш лозим. Шунинг учун маънавий соҳада 5 йил олдин юрмасак, иқсодиёт ривожланмайди” дея маънавиятчилар олдига юқори маррани белгилаб берди Президент.

Иқтисодий ривожланишнинг асоси ва гарови ҳам маънавият экани ҳам нутқда алоҳида таъкидланди. Ғурури баланд, ниятлари улуғ мамлакат катта ишларни қила олади, ҳалоллик ва барака ҳам яхши ахлоқ туфайли келади. Шу ўринда Президент жаҳонда Ўзбекистон учун янги ҳамкорлар пайдо бўлаётгани, ўзаро ишонч асосида муносабатлар кенгаяётгани ҳақида гапириб, сўнгги йилларда янги ҳамкорлар билан катта инвестицион лойиҳалар имзоланганини қайд этди.

Президент йиғилганлар эътиборини бу йил ижтимоий соҳага энг кўп – 134 триллион сўм маблағ ажратилгани, бу 2016 йилга солиштирганда 5,6 баробар зиёдлигига қаратди.

“Жадид” газетаси чоп этилади

Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди. 

Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади. 

Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий. 

Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир", - деди Президент.

Нима учун бобоси 2-Жаҳон урушида иштирок этган бўлса, дарвозаси тепасига “Бу ерда уруш иштирокчиси яшаган” деб ёзиб қўямиз-у, бобоси жадид бўлса, ёзмаймиз?  Бобоси жадид бўлган деб ёзиш керак, агар бордию ёқмаса алам қилсин – деди Президент.

Шунингдек, “Тилда, ишда, фикрда бирлик” шиори остида “Жадид” номли газета чиқарилиши, газетанинг 1-сони янги йилдан чиқа бошлашини маълум қилди.

“Миллий” вакцина

Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, “ўзбекистонлик”, “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади”,  - деди давлатимиз раҳбари.

Хорижга болани ўқишга юборишдан олдин унга МИЛЛИЙ ВАКЦИНА қилиш керак. Бироқ ният бору ҳаракат йўқ – ғоявий рақабатга тайёр бўлишимиз керак. Неварамиз қайси замонда яшайди, ўзини ким деб билади дея ҳозирданоқ ўйлашимиз лозим. Ёш авлод тарбияси бугунги замон талабига жавоб берадими? Бу оғриқли масала, бунга жавоб топишимиз зарур.

Биз хафа бўламиз, ёшлар интернетда ўтирибди деб, хўш ўтирмаслиги учун нима қилдик ўзи? Интернетда ўзбек тилида маънавий-маърифий ғояларни кўпайтириш учун алоҳида миллий дастур ишлаб чиқиш вақти келди.

Маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича ишларни янада жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Маданият ва Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрўси

Президентимиз халқаро майдонда маданий дипломатиямизнинг ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади. 

Жумладан, ЮНЕСКО Бош конференцияси сессиялари қарийб 40 йилдан буён фақат Парижда ўтказилади. 

2025 йилда эса бу конференциянинг сессиясини биринчи марта бошқа шаҳарда, яъни, Самарқандда ўтказиш белгиланди.

Ушбу нуфузли анжуманга Ташкилотга аъзо барча давлатлардан вакиллар ташриф буюради. Ҳеч шубҳасиз, бу – Ўзбекистон учун катта ишонч, айни пайтда масъулият ҳамдир.

Шу сабабли Президентимиз бу йирик халқаро тадбирга ҳозирдан пухта тайёргарлик кўришни бошлаш кераклигини кўрсатиб ўтди.

Зиёлилар нега жим?

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали асосан четдан, баъзан, ҳатто, мамлакатимизнинг ўзида ҳам Конституция ва қонунларимизга зид позициялар илгари сурилаётгани, жумладан диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас, жаҳолатга ундаш ҳолатлари пайдо бўлаётгани таъкидланди.

“Ижтимоий тармоқларда Конституция ва қонунларимизга қарши ғоялар илгари сурилмоқда? Лекин қалам аҳлининг овози сезилмаяпти.

Диний қарашлар , инсоний ғояларни камситиб аёл уйда ўтириб, дунёвий тушунчалардан маҳрум қилиш деган ғоялар тарғиб этилмоқда. Бу жуда жирканч фикр”.

Бундай вазиятда жамиятимизда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишни кучайтириш, эҳтиёткорлик ва огоҳликни ошириш лозимлиги таъкидланди.

Президент зиёлиларимизни тинчлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳамлашда фаол бўлишга, ўзларининг маънавий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак кўрсатишга чақирди.

“Кўча” ва қонун

“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.

Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак. 

Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади”,  - деди Президент.

Ҳар ойда бир “Театр куни”

“Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?”, деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин.

Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак”,  - деди Президент.

Идора ва муассасаларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилди. Ходимларнинг театрларга боришини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. 

Маданият вазирлигига Театр санъатини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш топширилди. 

Дастурда тарихий ва замонавий мавзулар бўйича энг яхши пьеса учун ижодий буюртма бериш, драматургларга 50 миллион сўмдан қалам ҳақи тўлаш, ижодий ва ёрдамчи ходимларнинг ривожланган давлатлар театрларида маҳорат оширишини йўлга қўйиш ҳамда ёш режиссёрларни қўллаб-қувватлаш учун Маннон Уйғур номидаги мукофотни таъсис этиш назарда тутилади.

Нашриётлар солиқдан озод

Нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий имкониятлари кенгайтирилиши, моддий-техник базаси мустаҳкамланиши зарурлиги таъкидланди.

Шу мақсадда ушбу корхоналар 5 йилга солиқлардан озод қилинади. Шунингдек, уларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Президентимиз таржимонликдек масъулиятли меҳнатни муносиб рағбатлантириш учун улуғ шоир ва таржимон Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этишни таклиф этди.

Ҳудудлардаги болалар кутубхоналари босқичма-босқич болажонларимизнинг севимли масканига айлантирилиши таъкидланди. 
 

Манба: president.uz

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: