Ҳуқуқ
13.11.2024
239
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.
Маълумки, “Манфаатлар тўқнашуви” тўғрисидаги қонун:
Давлат раҳбарининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати тасдиқланди.
Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ қайта ташкил этилган, номи ўзгарган ёки янгидан ташкил қилинган тақдирда, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.
Рўйхатдан республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларнинг 24 таси, жумладан Президент администрацияси, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Олий суд, Бош прокуратура, ДХХ, МИБ, Миллий гвардия, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Статистика агентлиги, шунингдек, Коррупцияга курашиш агентлигининг ўзи ҳам киритилган.
Рўйхатдан, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари, юридик шахс мақомидаги давлат мақсадли жамғармалари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари ўрин олган.
Тўлиқ рўйхат билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун 2024 йил 6 декабрдан кучга киради. Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри юритилади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонундан фарқли ўлароқ, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун давлат органлари ва ташкилотларининг барчасини, яъни 28 мингта идорани қамраб олишини маълум қилганди.
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаган масъул шахслар жавобгарликка тортилади.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.