currencies image

12 653,48 UZS

109,05

usd

currencies image

14 871,64 UZS

106,47

eur

currencies image

159,75 UZS

2,91

ru



АсосийЯнгиликларМансабдор шахснинг сизга нисбатан чиқарган қароридан норозимисиз?

Мансабдор шахснинг сизга нисбатан чиқарган қароридан норозимисиз?

Ҳуқуқ

calendar

25.07.2025

eye

73

Мансабдор шахснинг сизга нисбатан чиқарган қароридан норозимисиз?

Бу ҳолатда “Yurxizmat.uz” сайти орқали ўзингиз даъво аризасини мустақил тайёрлаб судга мурожаат қилинг.
Манфаатдор шахс маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан мурожаат қилиши мумкин.

Судга мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш турлари:

—маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан;

— корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан юзага келмайдиган қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг шундай ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан.

Ушбу шахслар мурожаат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар:

— унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган;

— унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган;

— унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган;

— унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган ҳолатларда судга мурожаат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига асосан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар маъмурий судлар томонидан ҳал этилади.

Маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан 3 ой ичида судга берилиши мумкин.

Ариза (шикоят) беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати суд томонидан тикланиши мумкин.

Юқорида мансабдор шахснинг қарори устидан судга шикоят қилиш тартибини кўриб чиқдик. Фуқаролар судга шикоят қилишда албатта тегишли ҳолатлар баён қилинган даъво аризаси (ариза, шикоят) билан мурожаат қилишлари лозим бўлади. Ушбу вазиятда фуқароларга да’во аризасини тайёрлашда ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – “Legal Tech” электрон ахборот тизими ёрдам беради. “Legal Tech” электрон ахборот тизими (Yurxizmat.uz) бу – кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, даъво аризалари, шартномалар в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (коньструктор) электрон шаклда тайёрлаш имкониятини беради.

Қуйидаги ҳаволадан сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган мансабдор шахснинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси намунаси билан танишишингиз мумкин.

Улашиш: