Ҳуқуқ
16.11.2024
26
Шу йилнинг 14 ноябрь куни CОP 29 доирасида Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг атроф-муҳит, экология ва табиий ресурслар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Иқлим ўзгариши, музликлар ва трансчегаравий муносабатлар бўйича Марказий ва Ғарбий Осиё ҳамкорлиги тўғрисидаги декларация имзоланди.
Шунингдек, учрашув давомида Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Покистон (бу ерда минтақа маъносида) иқлимнинг жиддий заифликларига, жумладан, музликларнинг эриши, сув танқислиги, чўлланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигининг пасайишига дуч келаётганлиги таъкидланди. Музликлар қишлоқ хўжалиги, гидроэнергетика, ичимлик суви таъминоти ва туризмга бўлган миллий талабни қўллаб-қувватлайдиган муҳим трансчегаравий сув ресурслари манбаси эканлиги қайд этилди.
Таъкидлаш жоизки, иқлим ўзгариши ва музликларнинг эриши билан курашиш ушбу муаммоларнинг ўзаро боғлиқлиги сабабли комплекс, кўп тармоқли ёндашувни талаб қилади. Барқарор ривожланишни таъминлаш учун сув бошқаруви, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, офатлар хавфини камайтириш, экотизимга асосланган ечимлар ва ижтимоий секторни яхшилашни ўз ичига олган комплекс ёндашув зарур.
Учрашувда вазирлар томонидан Миллий мослашиш режаси ва Миллий миқёсда белгиланган мажбуриятларни бажарган ҳолда иқлим муаммоларини бартараф этиш учун минтақа иқлимни молиялаштиришга муҳтож эканлиги таъкидланди. Ҳар йили шу мақсадда 30 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сафарбар қилиниши кераклиги, мамлакатларнинг иқлимни молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятлари бошқа минтақаларга қараганда камроқ самара бергани қайд этилди.
2025 йилдан 2031 йилгача 7 йил давомида жами 3,5 миллиард долларлик молиялаштиришни жалб этишни кўзда тутган «Музликлардан фермер хўжаликларига» (Г2Ф) минтақавий дастурининг муҳим ролига ҳам эътибор қаратилган. Бу дастур музликлар эриши ва иқлим ўзгаришининг бошқа таъсирини бартараф этиш бўйича мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун инвестициялар тақдим этади. Бу иқлимга асосланган режалаштириш ва маблағ ажратиш, барқарор ер ва сув бошқаруви амалиётларини қабул қилиш, қишлоқ хўжалигида қиймат занжирларини мустаҳкамлаш, иқлимга чидамли инфратузилма ва ижтимоий ҳимоя тадбирлари орқали амалга оширилади. Шунингдек, дастур сув ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиш учун тармоқлараро ва трансчегаравий мулоқотга ёрдам беради.
Декларацияда томонларнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 2025 йилни «Халқаро музликларни муҳофаза қилиш йили» деб белгилаш резолюциясига содиқлиги ҳамда билим ва ахборот алмашиш, тадқиқот, мониторинг ва эрта огоҳлантириш тизимлари, шу жумладан, музликлар хавфини баҳолаш, иқлимга мос ва трансформатив ечимлар, стратегиялар ва амалиётларни амалга ошириш, трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш ва салоҳиятни ошириш борасида ҳамкорлик мустаҳкамланиши қайд этилган.
Қолаверса, ривожланиш бўйича ҳамкорлар ва донорлар молиявий кўмакдан фойдаланишни тезлаштиришга, музликларни сақлаш ҳамда Марказий ва Ғарбий Осиё учун иқлимга мос тадбирларни зудлик билан амалга оширишга чақирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби
Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?
Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.