Ўзбекистон
06.09.2023
1 246

Шу йил 21 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 25 ёшли йигит жанжал сабабли тенгдошини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. Фарғона вилоят ИИБ кеча жиноятда гумонланган шахс ушланганини маълум қилди. Воқеа тафсилотларига кўра, О.З. Данғара туманидаги “Марокаш” номли чойхонада ўртоқлари билан ўтирган вақтида, 1998 йилда Қўқон шаҳрида туғилган Ж.У. бир нечта танишлари билан чойхонага келиб, фуқаро О.З.ни ўзлари турган жойга чақириб, ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, ёнида бўлган ўткир тиғли жисм билан О.З.нинг ўнг кўкрак қафасига уриб, тан жароҳати етказган. Натижада О.З тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Данғара туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.У.га нисбатан қидирув эълон қилинган. Қайд этилишича, Қўқонда вилоят ИИБ ҳамда ДХХ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ж.У. қўлга олиниб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Боғча мудираси пичоқлаб ўлдирилди
Тармоқларда тарқалган ушбу хабарни Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси тасдиқлади.
Бекободда экология инспекторини пичоқлаган шахс ушланди
Гумонланувчига ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.