currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларМашина олди-сотди жараёнида яна бир қулайлик яратилди

Машина олди-сотди жараёнида яна бир қулайлик яратилди

Ўзбекистон

calendar

08.04.2024

eye

1 162

Машина олди-сотди жараёнида яна бир қулайлик яратилди© Фото: hudud24.uz

Энди автомототранспорт воситасини сотиш жараёнида турмуш ўртоғингизни розилиги аризасини нотариал идорага бормасдан дунёни исталган жойидан расмийлаштиришингиз мумкин.

Бунда розилик берувчи E-notarius.uz ахборот порталида “Эр-хотин умумий тасаруффидаги мол-мулкни тасарруф этишга розилик”ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.

- Розилик берувчи қайси aвтомототранспортни сотишга розилик бераётганини киритади;

- автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;

- нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;

- белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;

Сиз ушбу нотариал ҳаракатни уйингиздан ёки иш жойингиздан чиқмаган ҳолда компьютер ёки мобил телефонингиз орқали 15 минутда расмийлаштиришингиз мумкин.

Улашиш: