currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМашина ёнганда нима қилиш керак – ФВВ тавсиялари

Машина ёнганда нима қилиш керак – ФВВ тавсиялари

Ўзбекистон

calendar

23.06.2023

eye

1 685

Машина ёнганда нима қилиш керак – ФВВ тавсиялари

Авария ва техник носозлик туфайли автомобилларнинг ёниши кўп учрайди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомобилда ёнғинга сабаб бўлувчи омиллар, уларни бартараф этиш ва ёнғин вақтида тўғри ҳаракатланиш тартиби ҳақида тавсияларини эълон қилди. Транспортдаги ёнғин кутилмаганда ва жуда тез содир бўлиши билан хавфли. Бундай вақтда нима қилиш керак? Транспорт воситасида ёнғин содир бўлганда: 1. Ҳар қандай ҳолда ҳам ваҳимага тушмаслик талаб этилади. 2. Aвтомобилни йўлнинг четки қисмига, имкон борича одамлар ва бинолардан узоқроқ жойда тўхтатиш тавсия қилинади. 3. Двигателни ўчириб, “қўл тормози”ни ишлатиш ва “101” рақами орқали ёнғин-қутқарув қисмига хабар қилиш керак. 4. Ёнғин ўчоғини ва ёнғин кўламини баҳолаш муҳим. 5. Aгар ёнғин ўчоғи ёнилғи баки ёки газ баллонида бўлса, ундан узоқлашиш керак. Бундай ёнғинни ўчиришга уриниш хавфли. Қутқарувчилар етиб келгунича ёнғиннинг бошқа автомобиллар ва биноларга ўтиб кетишини олдини олиш ва инсонлар хавфсизлигини таъминлаш керак бўлади. 6. Ёнғин ўчиргични оловга тўғирлаб ишлатиш, бошқа йўловчи ва ҳайдовчиларни ҳам ёрдамга чақириш лозим. Ёнғинни ўчиришда тупроқ, қор, ариқ сувларидан ҳам фойдаланиш мумкин. 7. Ёнғин жойини кигиз, одеял, брезент, куртка ва бошқа ҳаво ўтказмайдиган мато билан ёпиш мумкин. Фақат мато зич ёпилиши керак. Aкс ҳолда ёнғин янада кучаяди. Автомобиль нимага ёнади? Сиқилган газ баллони ўрнатилган автомобилларда, асосан, газ баллонларидаги техник носозлик ва газ трубкасининг ишдан чиқиши оқибатида кўп миқдорда ёнувчи газ ташқарига отилиб чиқади. Бу ёниш ва портлаш хавфини юзага келтиради. Айрим ҳолларда салонда чекиш, енгил алангаланувчи моддаларни ташишда эътиборсизлик оқибатида ҳам ёнғин содир бўлиши мумкин. ФВВ маълумотига кўра, ҳеч бир автомобиль ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлардан тўлиқ муҳофаза этилмаган. Ёнғин юзага келиши учун учта элемент – ёнувчи модда (ёнилғи, жиҳозлар ва б.қ.), ёндирувчи манба (электр токи, юқори ҳарорат каби) ва кислород сабаб бўлади ва ушбу “ёнғин учбурчаги”нинг барча элементлари автомобилларда мавжуд, кичик носозлик ҳам ёнғинга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли, транспорт воситаларини техник соз ҳолатда бошқариш, ҳаракат давомида ҳушёрликни йўқотмаслик, автомобилда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларини тайёрлаб қўйиш керак.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 411

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 225

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
930

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
901

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.

Мавзуга доир янгиликлар: