currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМашинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш мумкинми?

Машинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш мумкинми?

#NoComment

calendar

27.07.2026

eye

118

Машинани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш мумкинми?

Кўпчилик транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс белгиланган муддат тўлиқ ўтмагунча ҳайдовчилик ҳуқуқини тиклашнинг имкони йўқ, деб ҳисоблайди. Бироқ амалдаги қонунчиликда айрим ҳолатларда ушбу муддатни қисқартириш имконияти ҳам назарда тутилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасига мувофиқ, муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс белгиланган шартларга риоя қилса, жазо муддатини қисқартириш масаласи суд томонидан кўриб чиқилиши мумкин.

Бунинг учун, аввало, шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши, жамоатда ўзини намунали тутиши ва ижобий хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган бўлиши лозим. Яъни, ҳуқуқбузарлик содир этганидан кейин шахс ўзини ижобий томондан намоён этиши муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, ҳуқуқбузар ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатининг камида ярми ўтган бўлиши шарт. Масалан, агар шахс бир йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, камида олти ой ўтгандан кейин муддатни қисқартириш ҳақидаги масала кўриб чиқилиши мумкин.

Яна бир муҳим шарт — суд томонидан тайинланган жарима тўлиқ тўланган бўлиши керак. Агар жарима тўланмаган бўлса, ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш масаласи кўриб чиқилмайди.

Бундан ташқари, муддат автоматик тарзда қисқартирилмайди. Бунинг учун шахс ишлаётган корхона, муассаса ёки ташкилот маъмурияти судга илтимоснома киритиши лозим. Ана шу илтимоснома асосида жазони тайинлаган жиноят ишлари бўйича суд барча ҳолатларни ўрганиб чиқади ва муддатни қисқартириш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Шуни унутмаслик керакки, мазкур норма ҳар бир ҳолатда автоматик равишда қўлланилмайди. Суд шахснинг хулқ-атвори, меҳнат интизоми, қонун талабларига муносабати ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама баҳолаган ҳолда якуний қарор қабул қилади.

Эсда тутинг: агар сиз транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлсангиз, меҳнатга виждонан муносабатда бўлишингиз, намунали хулқ-атвор кўрсатишингиз, тайинланган жаримани ўз вақтида тўлашингиз ҳамда ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатининг камида ярми ўтган бўлса, корхона ёки ташкилот маъмуриятининг илтимосномаси асосида суд ушбу муддатни қисқартириш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

Феруз Жўраев

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 866

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 297

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


10-июл 2026, 07:30
830

Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Давлат томонидан тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланган. Шулардан бири айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг олий таълим муассасасида ўқиш учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисмини қоплаб бериш тартибидир


14-июл 2026, 05:36
675

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.