Ўзбекистон
05.09.2025
141
Масофадан туриб ишлаш меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасини иш берувчи жойлашган ердан, ташкилотнинг алоҳида тузилмасидан (шу жумладан бошқа ерда жойлашганларидан) иш берувчининг бевосита ёки билвосита назоратида бўлган стационар иш жойидан, ҳудуддан ёки объектдан ташқарида бажаришдан иборат бўлиб, бунда мазкур меҳнат вазифасини бажариш ҳамда уни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича иш берувчи билан ходим ўртасида ҳамкорликни амалга ошириш учун ахборот-телекоммуникация тармоқларидан, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш шарт бўлади.
Масофадан туриб ишловчи ходимларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши меҳнат фаолияти хусусиятларидан келиб чиқилган ҳолда тадбиқ этилади. Масофадан туриб ишлаш режими қуйидаги ҳолларда белгиланиши мумкин:
— ходимни ишга қабул қилишда;
— ходим одатдаги иш режимидан масофадан туриб ишлаш режимига ўтказилган тақдирда иш жараёнида.
Муайян иш берувчида ишлаётган шахснинг аввалги меҳнат вазифасини давом эттирган ҳолда одатдаги иш режимидан масофадан туриб ишлаш режимига ўтказилиши меҳнат шартларининг ўзгаришидир.
Ходимнинг одатдаги иш режимидан масофадан туриб ишлаш режимига ўтказилиши, агар бунда ходимнинг меҳнат вазифаси ўзгарса, бошқа ишга ўтказиш ҳисобланади.
Иш берувчи билан:
— меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришнинг бутун вақти давомида масофадан туриб ишлаш тўғрисида номуайян муддатга ёки муддатли меҳнат шартномаси;
— иш берувчининг назорати остида бўлган стационар иш жойидан ташқарида доимий асосда ишлаш ҳақидаги шартни ўз ичига олган меҳнат шартномасига доир қўшимча келишув тузган шахсларнинг иши доимий асосда масофадан туриб ишлашдир.
Вақтинча масофадан туриб ишлаш ходим томонидан меҳнат вазифасини унинг розилиги билан иш берувчининг назорати остида бўлган стационар иш жойидан ташқарида вақтинча бажарилишини назарда тутувчи иш режимидир. Вақтинча масофадан туриб ишлашда меҳнат шартномаси тарафларининг розилиги билан масофадан туриб ишлаш режимининг муддати шарт қилиб кўрсатилган бўлиши керак.
Масофадан туриб ишлаш режимининг муддати қуйидагилар воситасида аниқланиши мумкин:
— кун, ой ва бошқа муддатларда масофадан туриб ишлашнинг умумий муддати давомийлигини кўрсатиш;
— масофадан туриб ишлаш бошланадиган ва тугалланадиган календарь санани белгилаш;
— юз бериши билан масофадан туриб ишлаш режими муддати тугашига олиб келадиган ҳодисани аниқлаш (эпидемия муносабати билан жорий этилган карантин чораларининг бекор қилиниши, табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқариш аварияси оқибатларининг бартараф этилиши ва бошқалар).
Вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтишнинг энг кўп муддати бир йилдан ошмаслиги керак.
Вақтинча масофадан туриб ишлаш муддати тугагач, иш берувчи ходим учун у масофадан туриб ишлаш режимига ўтгунига қадар ишлаган аввалги иш режимини белгилаши шарт. Агар масофадан туриб ишлашга ўтиш вақтинча бўлган бўлса, иш берувчи ходимнинг ўтказилиш муддати тугаши билан унга аввалги меҳнат вазифаси бўйича ишини ҳам бериши шарт.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз
Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.
Иш ҳақингизни ундириб ололмаяпсизми?
Меҳнат кодексининг 244-моддасида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар назарда тутилган.
Чет элда амалга оширилган жиноят учун Ўзбекистонда жазога тортиладими?
Баъзи ҳолларда эса фуқароларимиз хориж мамлакатларида турли жиноий ҳаракатларга қўл уриб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда.