Ўзбекистон
16.05.2023
1 170

16 май куни Самарқандда бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик конференцияси чоғида Mastercard глобал тўлов технологиялари компанияси Ўзбекистонда ўзининг биринчи расмий ваколатхонаси очилишини маълум қилди. Конференция доирасида Mastercard инклюзив тараққиёт маркази ўта муҳим глобал шерик — Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Марказий Осиёда келгусида ҳамкорликни кенгайтириш ва кичик бизнес соҳиблари, айниқса, аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтириш мақсадида Ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ушбу меморандум Ўзбекистон ва Қозоғистонда микро- ҳамда кичик корхоналар (МКК) рақамли имкониятларини кенгайтириш учун Марказий Осиёдаги келгусидаги ҳамкорликни ўрганишга қаратилган. 2023 йилда Рақамли технологиялар соҳасидаги шериклик тўғрисидаги келишувга мувофиқ Mastercard Advisors Ўзбекистон Марказий банки билан биргаликда Ўзбекистонда рақамли тўловлар ўтишини янада жадаллаштиришга қаратилган тўлов экотизимини ривожлантириш бўйича 8 компонентли лойиҳани муваффақиятли якунлади. «Расмий ваколатхонани очиш бизга жойлардаги эҳтиёжни яхшироқ тушуниш имконини беради ва биз энг замонавий рақамли технологик ечимларни таклиф этиб, янада ғайрат билан ишлаймиз. Эндиликда барчанинг манфаати учун, яқин йилларда рақамли иқтисодиёт тараққиёти бўйича умумий мақсадларга эришиш йўлида, биз янада фаол ва унумли ишлашимизга аминман», — деди EEMEA (Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка) минтақасида Mastercard президенти Димитриос Досис.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Давлат қарори билан мулк ҳуқуқи қачон бекор қилиниши мумкин?
Фуқаролик кодексининг 206-моддасига кўра, давлат органлари мулкдорнинг мол-мулкини истаган вақтда ёки асоссиз равишда олиб қўйиши мумкин эмас.
Банк мижоз учун эмас(ми?)
Навоий вилоятидаги банклардан бирининг туман филиали мутассадиларининг лоқайдлиги туфайли бир оила бошпанасиз, сарсон-саргардон.