currencies image

12 800,13 UZS

7,90

usd

currencies image

13 467,02 UZS

145,35

eur

currencies image

129,02 UZS

1,13

ru



АсосийЯнгиликларМажбурий никоҳ учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Мажбурий никоҳ учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ҳуқуқ

calendar

12.11.2024

eye

87

Мажбурий никоҳ учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Никоҳ тузиш учун қуйдаги учта шарт бажарилган бўлиши керак. Булар, бўлажак эр-хотиннинг розилиги, ҳар иккала тарафнинг ҳам никоҳ ёшига етганлиги, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларнинг мавжуд эмаслиги.

Жиноят кодексининг 136-моддасига кўра, аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модда билан аёлнинг ихтиёрига қарши турган ҳар қандай шахсни, масалан, аёлнинг отаси, онаси, ака-укаси, ота-онасининг ўрнини босувчи шахсларни, ҳатто эрини (никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилгани учун) жавобгарликка тортиш мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 267

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


24-октябр 2024, 09:29
1 252

Ишончнома тушунчаси, шакли ва уни расмийлаштириш тартиби

Ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.


27-октябр 2024, 04:36
1 156

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.


24-октябр 2024, 11:41
1 000

Иситиш мавсумида қандай оилаларга компенсация тўлаб берилади?

Иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади.