Ҳуқуқ
28.03.2025
1 043

Мажбурият деганда нима тушунилади? Мажбуриятларнинг бажарилиши қандай усуллар орқали амалга оширилади? Мажбуриятлар бажарилишининг аҳамияти нималарда намоён бўлади?
Мажбурият деганда нима тушунилади?
Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мажбуриятларнинг бажарилиши қандай усуллар орқали амалга оширилади?
Таъкидлаш жоизки, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Шахслар шартнома тузаётган пайтида унда белгилаётган мажбуриятни қисмларга бўлиб бажаришни кўзда тутишлари мумкин.
Бундан ташқари, шахслар шартнома тузаётган пайтида унда мажбуриятни тегишли шахс учун бажаришни кўзда тутишлари мумкин.
Агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан ёинки иш муомаласи одатларидан ёки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилса, қарздор мажбуриятни муддатидан илгари бажаришга ҳақли, кредитор эса – ижрони муддатидан илгари қабул қилиши шарт.
Агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Етарли асослар мавжуд бўлганида суд қарздорга мажбуриятни бажаришни кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш имконини беришга ҳақли бўлади.
Мажбуриятлар бажарилишининг аҳамияти нималарда намоён бўлади?
Биринчидан, инсоннинг шахсий ривожланишига олиб келади. Мажбуриятларини бажарган инсонда масъулиятли, интизомли ва виждонли бўлиш хиссиёти юзага келади. Ушбу хусусиятлар инсоннинг шахсий ривожига катта таъсир кўрсатади ва ҳаётида муваффақиятларга йўл очади.
Иккинчидан, инсон жамиятда ўз ўрнига эга бўлади. Мажбуриятлар бажарилганда инсон ўзининг ижтимоий жавобгарлигини ҳис қилади ва жамиятда ишонч ҳамда ҳурмат қозонади. Бу ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Учинчидан, инсоннинг ишлаш муҳити яхшиланади ва иш самарадорлиги оширади. Инсоннинг ташкилотларда мажбуриятларни бажариш фаолиятнинг самарадорлиги ошади. Ҳар бир аъзо ўз вазифаларини тўғри ва аниқ бажаришга интилса, иш жараёнининг мукаммаллиги таъминланади.
Тўртинчидан, инсонда ўз ҳуқуқ ва бурчини англаш хисси ошади. Мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши бу, ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва бурчни бажаришдир. Бу жамиятни ҳуқуқий тартибни сақлашга, унда адолатли муносабатларни амалга оширишга ёрдам беради.
Бешинчидан, инсон кундалик ҳаётда муваффақиятларга эришади. Кичик, лекин муҳим мажбуриятларни бажариш кундалик ҳаётда ҳам ташаббускорлик ва самарадорликни оширади. Бу инсонни ўз ҳаётида муваффақиятларга эришишига олиб келади.
Д.Рахимов,
Юристлар малакасини ошириш маркази
профессори в.б., ю.ф.д. (DSc)
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ҳамда йўл ҳаракатининг айрим бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.