currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат шартномасининг реквизитлари деганда қандай маълумотлар назарда тутилади?

Меҳнат шартномасининг реквизитлари деганда қандай маълумотлар назарда тутилади?

#NoComment

calendar

10.12.2025

eye

15

Меҳнат шартномасининг реквизитлари деганда қандай маълумотлар назарда тутилади?

Меҳнат кодексига киритилган янгиликлардан бири бу меҳнат шартномасининг реквизитларига аниқлик киритилиб, қонунчиликда қатъий белгилаб қўйилди. Меҳнат шартномасининг реквизитларини меҳнат шартномасининг шартларидан фарқлаш лозим.

Меҳнат шартномасининг реквизитлари - меҳнат шартномаси тарафларининг ҳоҳиш иродасини, улар ўртасидаги келишувни, яъни меҳнат шартномасининг мазмунини акс эттирмайди, аммо уни ҳақиқий деб топиш учун меҳнат шартномасида акс этиши лозим бўлган иш берувчи ва ходим тўғрисидаги маълумотлардир.

Ушбу берилган тушунча муаллифнинг таърифи бўлиб, меҳнат кодексида меҳнат шартномасининг реквизитлари тушунчаси берилмаган. Аммо шарҳланаётган норма мазмунидан келиб чиқиб, меҳнат шартномасининг реквизитларини  уч гуруҳга ажратиш мумкин:

1. Умумий маълумотларни акс эттирувчи реквизитлар.

2. Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари.

3. Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари.

         Умумий маълумотларни акс эттирувчи реквизитлар ушбу модданинг биринчи қисмида ўз ифодасини топган бўлиб унда: меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами кўрсатилган.

Меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой-тарафлар томонидан меҳнат шартномасининг асосий шартлари билан келишувга эришилиб, ушбу шартномага имзо қўйилган кун ва жой хисобланади (126, 106, 108-моддалар).

Меҳнат шартномасини имзолаш санасини белгилаш учун қуйидаги усуллардан бири қўлланилиши мумкин:

-рақамли, унга кўра санани белгилаш учун араб рақамларининг тартибланган кетма-кетлиги ишлатилади. Кун ва ой нуқта билан ажратилган икки жуфт араб рақамлари билан, йил эса тўртта араб рақамлари билан, шунингдек, охирги жуфт рақамлардан нуқта билан ажратилиб, масалан, қуйидагича кўринишда бўлиши мумкин: 19.05.2023;

- сўзли-рақамли, унга кўра, санани белгилаш учун рақамларнинг тартибланган кетма - кетлиги ишлатилади (икки хонали - ой сонини кўрсатиш учун, тўрт хонали-йилни белгилаш учун, бўшлиқ орқали "й" қисқартмасини қўшиш билан), масалан, ойнинг номини сўз билан белгиланади, масалан, 19 май 2023 й.

Ҳужжатни рўйхатдан ўтказиш рақами-бу иш берувчи томонидан белгиланган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига мувофиқ меҳнат шартномасига берилган рақам хисобланади.

Ҳужжатнинг рўйхатдан ўтиш рақами "№" рақамининг белгиси билан тўлдирилади ва "ҳужжат санаси" реквизити билан бир қаторда кўрсатилади (иккинчисининг ўнг томонида).

Меҳнат шартномасини тузиш жойи маъмурий-ҳудудий бўлинишнинг қабул қилинган тизимига мувофиқ кўрсатилади, бунда юридик шахс учун ҳужжатни тайёрлаш (нашр этиш) жойи, қоида тариқасида, унинг жойлашган жойи бўлиб, ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилган жойида (юридик манзилда) белгиланади. Меҳнат шартномасини тузиш жойи сифатида кўрсатилган аҳоли пунктларининг (бошқа маъмурий-ҳудудий бирликларнинг) номлари, зарур ҳолларда, умумий қабул қилинган қисқартмалар билан тўлдирилиши мумкин - "ш." (шаҳар), "қ." (қишлоқ) ва бошқалар.

 

Шарҳланаётган норманинг  иккинчи қисмида ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилиши лозим бўлган реквизитларининг рўйҳати белгиланган  бўлиб, унга мувофиқ:

— фамилияси, исми ва отасининг исми.  Исм ва отасининг исмини бош ҳарфлар билан алмаштириб киритиш мумкин эмас. Ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми меҳнат шартномасида паспорт, идентификация картаси ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат (ўн олти ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишда- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома; Ўзбекистонда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсни ишга қабул қилишда - фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси; Ўзбекистон Республикасида яшовчи чет эл фуқаросини ишга қабул қилишда- яшаш учун рухсатнома; Ўзбекистон Республикасига кирган чет элликларга республика ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун - чет эл фуқаросининг паспорти) га асосан тўлдирилади.

— ходимнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар (ходимнинг паспорти, агар ходим 16 ёшга тўлмаган бўлса, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки ID картаси маълумотлари, яъни ушбу ҳужжат номи, уни берган ташкилотнинг номи,  ҳужжатнинг рақами ва уни берилган вақти киритилиши лозим). Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сонли  Фармонига эътиборни қаратиш лозим. Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-карталарига босқичма-босқич алмаштириш назарда тутилган;

— яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар (ходим рўйҳатдан ўтган почта манзили, агар бу почта манзили бўйича яшамаётган бўлса, ҳақиқатда яшаётган манзили бўйича почта манзили ҳам кўрсатилади.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: