Ҳуқуқ
25.03.2026
22

Бугун Ўзбекистон Нотариал палатаси тизимида “Менинг оилам — менинг ҳуқуқим” шиори остида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акциясига старт берилди. Мазкур акция “Юксалиш” ҳаракати кўмагида ташкил этилмоқда.
Акция доирасида эрталабданоқ республикамиз ҳудудларидаги 20 та манзилда аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Акция тадбирларида 100 нафарга яқин хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фуқароларга мерос ишини очиш тартиби, меросхўрларни аниқлаш, талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати, онлайн нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби, эскроу тартибида уй-жой ва автотранспорт воситаларини олди-сотди қилиш, никоҳ шартномасини тузиш тўловлар, меросдан воз кечиш тартиби ва бошқа нотариал ҳаракатлар юзасидан бепул ҳуқуқий тушунтиришлар бермоқдалар.

Акция доирасида шу дамгача жами 2000 дан ортиқ фуқарога бепул ҳуқуқий маслаҳат кўрсатилди.
Шунингдек, иштирокчиларга акция доирасида тайёрланган тарғибот материаллари тарқатилиб, ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди.
Айни шу каби тадбирлар эртага ҳам республикамизнинг 20 та локациясида бўлиб ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ижро интизоми бўйича сертификат олиш тартибини биласизми?
Низомга мувофиқ, ижро интизоми учун масъул ходимлар ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларини ўташи шарт.