currencies image

12 920,00 UZS

11,94

usd

currencies image

14 102,18 UZS

5,27

eur

currencies image

149,52 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларМерос ҳуқуқи нима ва мерос мулки қандай тақсимланади?

Мерос ҳуқуқи нима ва мерос мулки қандай тақсимланади?

Ҳуқуқ

calendar

12.03.2025

eye

98

Мерос ҳуқуқи нима ва мерос мулки қандай тақсимланади?

Қонунчиликка мувофиқ, мерос ҳуқуқи – мулкка нисбатан ворисликдир, ворисликнинг эса васият ва қонун бўйича амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1112-моддасида кўрсатиб ўтилган.

Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексида ворислик ҳақида алохида бўлим ажратилган бўлиб, унда мерос таркибининг барча жихатлари қамраб олинган ва меросга эгалик қилишга оид барча зарур меъёрлар мавжуд.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мерос билан боғлиқ низолар, асосан, қон-қариндош бўлган ота (она) ва фарзандлар, ака-ука, опа-сингил ворислар ўртасида юзага келади ва бунга асосан уларнинг амалдаги қонун нормаларини билмаслиги ва бири бошқасининг ҳуқуқини тан олмаслиги сабаб бўлади.

Мерос мулкини тақсимлашда ворислар ўзаро келишганлари энг мақбул ечим ҳисобланади. Чунки, низолашиш (суд томонидан қонуний ечим топилган тақдирда ҳам) ворислар ўртасидаги ўзаро яқинлик муносабатларига, меҳр-оқибатга путур етказади.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш нотариал ҳаракат турларидан бири ҳисобланади, ушбу нотариал ҳаракат мураккаб жараён эканлиги боис нотариусдан алоҳида эътибор, бой билим ва тажрибани талаб қилади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига кўра, меросхўр ўзига тегиши лозим бўлган меросни ёки унинг бир қисмини (улушини) олиш ҳуқуқига, агар у кейинчалик меросдан воз кечмаса, ворислик ҳуқуқидан маҳрум этилмаса ва уни меросхўр этиб тайинлаш тўғрисидаги васият фармойиши ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида мерос олиш ҳуқуқини йўқотмаса, мерос очилган вақтдан эътиборан эга бўлади.

Қачон меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилади ва тартиби?

Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.

Қонун бўйича мерос олинганида ҳам, васиятнома бўйича мерос олинганида ҳам, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёхуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома юқорида кўрсатилган муддат тугамасидан олдин берилиши мумкин.

Меросдан воз кечиш мумкинми?

Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли.

Меросдан воз кечиш меросхўр томонидан мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш орқали амалга оширилади.

Агар ишончномада вакил орқали меросдан воз кечиш ваколати махсус назарда тутилган бўлса, меросдан шу тарзда воз кечилиши мумкин.

Меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмас.

Агар меросхўр васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам ворисликка чақирилса, у ана шу асосларнинг бири ёки ҳар иккаласи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан воз кечишга ҳақли.

Меросхўр улушнинг ортиши ҳуқуқи бўйича ўзига тегишли бўлган меросдан, мероснинг қолган қисмига ворисликдан қатъи назар, воз кечишга ҳақли.

Меросхўр меросдан воз кечганида васиятнома бўйича ёки қонун бўйича меросхўрлар жумласидан бўлмиш бошқа шахслар фойдасига воз кечаётганини кўрсатишга ҳақли.

Мероснинг муайян қисмидан воз кечилишига, меросдан изоҳотлар билан ёки шартлар қўйиб воз кечилишига йўл қўйилмайди.

Мерос мулкининг тақсимлаш қандай амалга оширилади?

Меросни қабул қилиб олган қонун бўйича меросхўрлардан исталган бири мероснинг тақсимланишини талаб қилишга ҳақли.

Меросни тақсимлаш меросхўрларнинг келишувига кўра ўзларига тегишли улушларга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суд тартибида амалга оширилади.

Феруз Жўраев

"Адолат" МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

11-феврал 2025, 04:38
1 457

“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади

2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.


24-феврал 2025, 07:44
1 041

Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

​​​​​​​Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин.


1-март 2025, 04:18
713

Рўйхатдан ўтган такси ҳайдовчилари учун қулайлик

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб қайтадан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.


15-феврал 2025, 08:58
704

Ишланмайдиган байрам ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 209-моддасига асосан дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш таъқиқланади.