Ўзбекистон
06.07.2023
1 254

Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларига эгалик қилувчи Американинг Meta компанияси 6 июль, пайшанбага ўтар кечаси Twitter тармоғига рақобатчи бўла оладиган Threads номли микроблоглар хизматини расман ишга туширди. Meta бош директори Марк Цукербергнинг қайд этишича, ишга туширилгандан кейинги дастлабки икки соат ичида икки миллион фойдаланувчи иловада рўйхатдан ўтган. Аввалроқ Meta Twitter иловасининг Threads деб номланган аналогини ишга тушириш режалари ва ушбу илова қандай қулайликларга эга бўлиши ҳақида маълум қилган эди. Threads хизмати ҳам худди Twitter каби фикр билдириш, “лайк” босиш ёки кузатувчилар билан баҳам кўриш мумкин бўлган қисқа матнли хабарларни жойлаштириш имконини беради, лекин у тўғридан-тўғри хабарларни юбориш функциясига эга эмас. Илова Instagram ижтимоий тармоғида ишлайди. Келтирилишича, Threads’даги постлар узунлиги 500 та белгидан иборат бўлиши мумкин ва ҳаволалар, фотосуратлар ҳамда беш дақиқагача бўлган видеоларни ўз ичига олади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Сирдарёда илк бор қишлоқ хўжалиги техникалари рақамлаштирилади
Республика бўйича илк бор эксперимент тариқасида Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги қишлоқ хўжалиги техникаларини рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизими ишга туширилади
Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шартлиги белгиланди.
Meta фойдаланувчилар маълумотларини АҚШга ўтказгани учун жаримага тортилди
Ирландиянинг маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича комиссияси Meta компаниясини маълумотлар узатиш қоидаларини бузгани учун рекорд даражадаги 1,2 миллиард евро миқдорида жаримага тортди.
Телекоммуникация воситалари учун ижара шартномаларини бериш рақамалаштирилади
Рақамли технологиялар вазирлигининг «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» давлат унитар корхонаси — ахборот тизими оператори этиб белгиланди.