Ўзбекистон
23.09.2023
1 197

Ўзбекистонда жорий ўқув йилида миллий ёки хорижий тил сертификатига эга бўлмаган мутахассисларни истисно тариқасида ишга қабул қилишга рухсат берди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Келтирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш лозимлиги белгиланган. Шу билан бирга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастурига асосан мактабларда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тилга ўргатиш амалиёти 7-синфдан босқичма-босқич йўлга қўйила бошланган. Бироқ ҳудудларда иккинчи хорижий тил бўйича ишга жалб этилган педагог кадрлар аксар ҳолатларда биринчи хорижий тил бўйича ҳам мутахассис бўлиб, иккинчи хорижий тил бўйича талаб қилинган сертификатларга эга эмас. Тегишли иккинчи хорижий тил бўйича мутахассис бўлмаган кадрлар эса ўқитувчи сифатида қайта тайёрловдан ўтиши талаб этилгани сабабли уларни ишга қабул қилишда муаммолар юзага келган. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига асосан, мазкур муаммолар ҳал этилгунга қадар мактабларда иккинчи хорижий тил бўйича педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида 2023/2024 ўқув йилида B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларни истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси этиб ишга қабул қилинишига рухсат берилди. Белгиланган талаблар асосида иккинчи хорижий тил ўқитувчиларини ишга қабул қилиш кейинги 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилиши белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Нотариус бўлиш учун махсус тайёрлов курсидан ўтиш шартми?
Нотариусликка талабгорлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг махсус тайёрлов курсини тамомлаган бўлиши лозим.
АЁҚШларда автобензиннинг сифати бўйича шубҳа туғилса кимга ва қандай мурожаат қилиш керак
Ёнилғи сотиб олинган ёқилғи қуйиш шохобчасининг тўлиқ номи ва манзили, шунингдек, маҳсулот учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи чек сақланган бўлиши керак.
Ўзбекистонликларнинг Японияга ишга бориш имкониятлари кенгаяди
Янги лойиҳага кўра, Японияда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини барча соҳа ва йўналишларда ишга жойлашишга кўмаклашилади. Шунингдек, турли соҳаларида ишлаш тартиб қоидалари тўғрисида маълумотларни акс эттирувчи веб-портал жорий қилинади.
Шавкат Мирзиёвнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди
Президент: «Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади»