currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларПрезидент: «Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади»

Президент: «Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади»

Ўзбекистон

calendar

27.01.2021

eye

1 021

Президент: «Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади»

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан янгича ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда жойларда мажлисбозликка мутлақо чек қўйиш кераклиги, вилоят ва туман ҳокимлари фақат Президент Администрацияси раҳбаридан рухсат олгандан сўнг мажлис ўтказиши, шунда ҳам улар бир соатдан ошмаслиги лозимлиги айтилди. Фақат иқтисодиёт сектори ва солиқ идоралари вакиллари ҳисоботларни тақдим этиш учун чақирилиши таъкидланди. — Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади. Бир соатдан кўп мажлис қилиш мумкин эмас Ўзбекистонда, — деди Президент. Сектор раҳбарлари томонидан ёшлар масалалари билан ишлаш борасида аниқланган муаммолар ечими муҳокама қилинди. Дастлаб Фарғона вилояти ва Олтиариқ тумани ҳокимининг ҳисоботлари эшитилди. Туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, жойлардаги ташкилот раҳбарлари ўз фаолиятини бандлик, ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш каби вазифалар асосида ташкил қилиши таъкидланди. Бунинг учун, барча вилоят, туман ва шаҳарларда маҳаллалар кесимида “ёшлар баланси”ни “маҳаллабай” шакллантириш кераклиги айтилди. Ҳар бир сектор раҳбари ёшларнинг “маҳаллабай” балансини чиқариб, ишларга аниқ ҳисоб-китоб ва илм билан ёндашса натижа бўлиши қайд этилди. Мутасаддиларга ҳар бир туман, шаҳар, маҳалла кесимида “Ёшлар баланси”ни шакллантириб, электрон базани тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 215

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


4-феврал 2026, 09:43
980

Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат

Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.


29-январ 2026, 05:29
857

Нотариус бўлиш учун махсус тайёрлов курсидан ўтиш шартми?

Нотариусликка талабгорлар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг махсус тайёрлов курсини тамомлаган бўлиши лозим.


30-январ 2026, 07:10
822

АЁҚШларда автобензиннинг сифати бўйича шубҳа туғилса кимга ва қандай мурожаат қилиш керак

Ёнилғи сотиб олинган ёқилғи қуйиш шохобчасининг тўлиқ номи ва манзили, шунингдек, маҳсулот учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи чек сақланган бўлиши керак.

Мавзуга доир янгиликлар: