Ўзбекистон
20.05.2021
1 730
“MinJust HR” автоматлаштирилган тизими орқали адлия органлари ва муассасаларида кадрлар билан ишлаш жараёнларини тезкор, шаффоф ва самарали автоматлаштирилган ҳолда амалга ошириш имконияти яратилади.
Тизимда ходим тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар базаси жамланади:
— ходимнинг шахсий йиғмажилди (паспорт нусхалари, диплом, ҳарбий гувоҳнома, тиббий маълумотнома, сўровнома, таржимаи ҳол, тавсифнома, меҳнат шартномаси, мансаб йўриқномаси, судланганлиги ёки судланмаганлиги ҳолати юзасидан маълумотнома, малака оширганлиги ҳақида маълумот);
— электрон меҳнат дафтарчалари;
— ходимнинг электрон маълумотномаси, яқин қариндошлари билан (объективка);
— ходимга нисбатан иш юзасидан қабул қилинган буйруқларни (лавозимга тайинлаш, таътил бериш, интизомий жазо қўллаш, мартаба даражаси ва рағбатлантириш ва ҳк.) ўз ичига олади.
Шунингдек, Тизим орқали шахсий таркиб, умумий масалалар, хизмат сафарлари ва таътилларга оид буйруқларга рақамлар берилади ва рўйхатга олинади.
Ишга қабул қилиш бўйича танлов ҳам Тизим орқали амалга оширилади, бунда:
талабгор тест саволларига жавоб беради ва баллар автоматик равишда ҳисобланади;
махсус комиссия томонидан қатъий билет (random тартибида) шаклида ўтказиладиган суҳбат баллари Тизимга киритилади;
танлов натижаси Тизим орқали шакллантирилади ва барча ҳужжатлар сақланади.
Қуйидаги давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида электрон тизимлар интеграция қилинади:
ходимнинг судланганлиги ёки судланмаганлигини текшириш учун ИИВнинг электрон тизими;
давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, яъни тадбиркорлик субъектнинг таъсисчилари ичида адлия органлари ва муассасаларида ишлайдиган харидга алоқадор ходимнинг яқин қаридошлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида Давлат хизматлари агентлигининг ахборот тизими;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси.
“MinJust HR” автоматлаштирилган тизими адлия органлари ва муассасаларида шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.
Эндиликда кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади
2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.
Ҳуқуқий ахборотларни тарқатишда замонавий ахборот технологиялари, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланиш бир неча ўн баробарга кенгайтирилди
Юристлар малакасини ошириш маркази ва Япония илмий-тадқиқот ва таълим институти ўртасида “Ҳамкорлик дастури» имзоланади