currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларМисрдаги хорижликлар огоҳлантирилди

Мисрдаги хорижликлар огоҳлантирилди

Содда талқин

calendar

29.06.2024

eye

276

Мисрдаги хорижликлар огоҳлантирилди

Миср Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда истиқомат қилаётган хорижликларнинг бўлиш қоидалари бўйича баёнот берди, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги.

Унга кўра, 2024 йил январь ойи бошида тасдиқланган Миср Араб Республикасида бўлиш тартиби хусусидаги норматив ҳужжатга мувофиқ мамлакатда истиқомат қилаётган барча хорижликлар (яшаш рухсатномасига эга ёки бундай ҳужжатни расмийлаштиришдан озод қилинганлардан ташқари) паспорт ва фуқароликни белгилаш Бош бошқармасида рўйхатдан ўтишлари ва яшаш рухсатномасини расмийлаштиришлари белгилаб қўйилган.

Қоидабузарлар рўйхатига тушиб қолишнинг олдини олиш мақсадида хорижий фуқаролардан 2024 йил 30 июнга қадар яшаш рухсатномасини расмийлаштириш учун зудлик билан тегишли аризалар тақдим этилиши шарт.

Шу билан бирга "яшаш рухсатномасини расмийлаштиришдан озод этилган" фуқаролардан "имтиёзли гувоҳномалар"га эга бўлиш учун тегишли ижро ҳаракатларни 2024 йил 30 июнга қадар амалга ошириши сўралган. "Имтиёзли гувоҳномалар" олишнинг якуний муддати 2024-йил 30 сентябргача этиб белгиланди. Ушбу санадан эътиборан мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.

"Миср мутасадди идоралари барча фуқароларга уларнинг мамлакатда бўлишлари ва ҳаракатланишлари давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, яшаш учун рухсатнома (иқома) ёки имтиёзли гувоҳномалар ҳамда талабалик карталарини (университет, институт ва ҳ.к.) ўзлари билан бирга олиб юришлари ва талаб этилган вақтда тақдим этишлари лозимлигини сўрайди", дейилади баёнотда.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 093

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 111

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 097

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 539

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.