Ўзбекистон
23.05.2024
195

"Жорий йил 23 июнга қадар давом этадиган фестивалга 6 миллиондан ортиқ меҳмонлар, жумладан, 200 мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюриши кутилмоқда, – дейилади нашрда. – Ўтган йили Наманганда ўтказилган гуллар фестивалида бир ой давомида дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 4 миллионга яқин сайёҳ келган".
Агентлик маълум қилганидек, фестиваль анъанавий автомобиллар паради билан бошланди. Наманган халқаро аэропортидан то Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғигача бўлган 10 километрдан ортиқ масофани гуллар билан безатилган турли русумдаги 200 дан ортиқ автомобиллар босиб ўтди.
Нашрда таъкидланганидек, гўзаллик ва нафосат байрамида Озарбайжон, Ҳиндистон, Нидерландия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия ва Япония вакиллари иштирок этмоқда.
"Фестиваль Ўзбекистоннинг гулчилик санъати маркази сифатидаги мавқеини яна бир карра тасдиқлади. Бутун дунёдан юзлаб иштирокчилар ўзларининг ноёб композицияларини намойиш этиш, Ўзбекистон табиатининг гўзаллиги ва ранг-баранглигидан баҳраманд бўлиш учун Наманганга ошиқмоқда", – деб ёзган "Ал-Хабар ал-Йаум".
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?
Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.