Ўзбекистон
23.04.2025
1 498

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 393-сонли “Фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида” қарорида двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.
Мазкур қарор билан 2025 йил 1 мартдан бошлаб юқорида назарда тутилган транспорт воситаларини бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилган.
Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 апрелдаги 224-сонли қарорига кўра, юқоридаги муддат 2025 йил 1 октябрь этиб ўзгартирилди.
Шунингдек, эксплуатациядаги мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг амал қилиш муддати ҳам 31 сентябргача узайтирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарорида мажбурий давлат рўйхатидан ўтиш, давлат рақами белгиларини олиш ва уларни бошқариш учун “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш кўрсатилган. Бу тоифадаги гувоҳномага эга бўлган ҳайдовчилар фақатгина — мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар, скутерларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.
Скутерда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ҳамда йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.
Дилмурод Маматмуротов,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.