currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМуаллифлик ҳуқуқи ҳақида нималарни биласиз? 5 муҳим қоида

Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида нималарни биласиз? 5 муҳим қоида

Тармоқда нима гап?

calendar

22.10.2025

eye

77

Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида нималарни биласиз? 5 муҳим қоида

Муаллифлик ҳуқуқи — ижодий фаолият натижасида яратилган асарларнинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади. Ҳар қандай жамиятда маданият, фан ва технология тараққиёти бевосита ижодкор шахсларнинг меҳнати билан боғлиқ бўлгани сабабли, уларнинг асарларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ҳуқуқини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат — бу Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонундир. Ушбу қонун муаллифларнинг асарлари яратилишидан бошлаб улардан фойдаланишгача бўлган барча жараёнларда уларнинг шахсий ва молиявий ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Қуйида ушбу қонун асосида тайёрланган савол-жавоблар орқали муаллифлик ҳуқуқини таҳлил қиламиз.

Муаллиф ким?

Муаллиф — ижодий меҳнати билан асар яратган жисмоний шахс ҳисобланади.

Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш соҳаси қайсилар?

Қонунга мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи:

Ўзбекистон фуқаролари бўлган ёки Ўзбекистон ҳудудида доимий туриш жойига эга бўлган муаллифларнинг ёки муаллифлик ҳуқуқининг бошқа дастлабки эгалик қилувчиларининг асарларига;

муаллифларининг фуқаролиги ва доимий туриш жойидан қатъи назар, Ўзбекистонда биринчи марта чоп этилган асарларга;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистонда муҳофаза қилинадиган асарларга татбиқ этилади.

Муаллифлик ҳуқуқи объектлари қайсилар?

Муаллифлик ҳуқуқи қуйидаги бирон-бир объектив шаклда бўлган ошкор қилинган асарларга ҳам, ошкор қилинмаган асарларга ҳам татбиқ этилади:

ёзма (қўлёзма, машинкаланган ёзув, нотали ёзув ва ҳоказо);

оғзаки (омма олдида сўзлаш, омма олдида ижро этиш ва ҳоказо);

овозли ёки видео ёзув (механик, магнитли, рақамли, оптик ва ҳоказо);

тасвир (расм, эскиз, манзара, тарҳ, чизма, кино-, теле-, видео- ёки фотокадр ва ҳоказо);

ҳажмли-фазовий (ҳайкал, модель, макет, иншоот ва ҳоказо);

бошқа шакллардаги.

Нималар муаллифлик ҳуқуқининг объекти бўла олмайди?

Қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлмайди:

расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар, тўхтамлар ва шу кабилар), шунингдек уларнинг расмий таржималари;

расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар);

халқ ижодиёти асарлари;

оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ёки жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар;

инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти амалга оширилмасдан, муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар.

Муаллифлик ҳуқуқи қандай қилиб юзага келади? Муаллифлик презумпцияси нима?

Фан, адабиёт ва санъат асарига муаллифлик ҳуқуқи уни яратиш факти бўйича юзага келади. Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши ва амалга оширилиши учун асарни рўйхатдан ўтказиш ёки бирон-бир бошқа расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди.

Асарнинг асл нусхасида ёки нусхасида муаллиф сифатида кўрсатилган шахс, агар бошқача ҳол исботланмаган бўлса, асар муаллифи ҳисобланади.

Асар имзосиз ёки тахаллус остида чоп этилган тақдирда (муаллифнинг тахаллуси унинг ким эканлигига шубҳа қолдирмайдиган ҳоллар бундан мустасно), асарни чоп этган, асарда исми-шарифи ёки номи кўрсатилган ношир, агар бошқа далиллар бўлмаса, муаллифнинг вакили ҳисобланади ҳамда муаллифнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳуқуқига эгадир. Бу қоида бундай асар муаллифи ўз шахсини ошкор этгунига ва ўзининг муаллиф эканлигини маълум қилгунига қадар амалда бўлади.

Муаллифнинг қандай ҳуқуқлари бор?

Муаллифнинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқлари мавжуд. Ушбу ҳуқуқлар билан қуйидаги ҳужжат орқали танишинг:

https://lex.uz/docs/1022944#1023102

Муаллифлик ҳуқуқи қанча муддатга амал қилади?

Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилади. Тахаллус остида ёки имзосиз қонуний ошкор қилинган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар ошкор қилинганидан кейин 50 йил давомида амал қилади. Муаллифнинг вафотидан кейин биринчи марта эълон қилинган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар эълон қилинганидан кейин 70 йил давомида амал қилади.

Муаллифлик ҳуқуқини мерос қилиш мумкинми?

Муаллифнинг мулкий ҳуқуқлари мерос бўйича ўтади. Муаллифнинг шахсий номулкий ҳуқуқлари мерос бўйича ўтмайди. Муаллифнинг меросхўрлари кўрсатилган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга ҳақлидир. Меросхўрларнинг ушбу ҳуқуқлари муддат билан чекланмайди.

Меросхўрлар бўлмаган тақдирда, унинг шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш махсус ваколатли давлат органи зиммасига юкланади.

Агар асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи бир неча меросхўрга биргаликда тегишли бўлса, асардан фойдаланиш тартиби улар ўртасидаги келишувда белгиланади. Бунда меросхўрлардан ҳеч бири бошқа меросхўрларнинг асардан фойдаланишини етарли асосларсиз тақиқлашга ҳақли эмас.

Юқорида Биз муаллифлик ҳуқуқига оид айрим нормаларни кўриб чиқдик. Бугунги рақамли даврда муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳолатлари кенгайиб бораётгани ушбу соҳада ҳуқуқий билим ва онгни ошириш зарурлигини кўрсатади. Шу сабабли, фуқаролар, айниқса ижодкорлар, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши билиши, ҳуқуқий ҳимоя механизмларидан фойдаланишни ўрганиши лозим. Муаллифлик ҳуқуқига ҳурмат — бу фақат қонуний талаб эмас, балки ижтимоий маданиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
1 076

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
947

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


25-сентябр 2025, 07:41
640

Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради

Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.


30-сентябр 2025, 10:14
636

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.