Ҳуқуқ
23.10.2025
42

Муаллиф ким?
Муаллиф — ижодий меҳнати билан асар яратган жисмоний шахс ҳисобланади.
Муаллифлик ҳуқуқи объектлари қайсилар?
Муаллифлик ҳуқуқи қуйидаги бирон-бир объектив шаклда бўлган ошкор қилинган асарларга ҳам, ошкор қилинмаган асарларга ҳам татбиқ этилади:
ёзма (қўлёзма, машинкаланган ёзув, нотали ёзув ва ҳоказо);
оғзаки (омма олдида сўзлаш, омма олдида ижро этиш ва ҳоказо);
овозли ёки видео ёзув (механик, магнитли, рақамли, оптик ва ҳоказо);
тасвир (расм, эскиз, манзара, тарҳ, чизма, кино-, теле-, видео- ёки фотокадр ва ҳоказо);
ҳажмли-фазовий (ҳайкал, модель, макет, иншоот ва ҳоказо);
бошқа шакллардаги.
Нималар муаллифлик ҳуқуқининг объекти бўла олмайди?
Қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлмайди:
расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар, тўхтамлар ва шу кабилар), шунингдек уларнинг расмий таржималари;
расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар);
халқ ижодиёти асарлари;
оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ёки жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар;
инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти амалга оширилмасдан, муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар.
Муаллифлик ҳуқуқи қандай қилиб юзага келади? Муаллифлик презумпцияси нима?
Фан, адабиёт ва санъат асарига муаллифлик ҳуқуқи уни яратиш факти бўйича юзага келади. Муаллифлик ҳуқуқининг юзага келиши ва амалга оширилиши учун асарни рўйхатдан ўтказиш ёки бирон-бир бошқа расмиятчиликка риоя этиш талаб қилинмайди.
Асарнинг асл нусхасида ёки нусхасида муаллиф сифатида кўрсатилган шахс, агар бошқача ҳол исботланмаган бўлса, асар муаллифи ҳисобланади.
Асар имзосиз ёки тахаллус остида чоп этилган тақдирда (муаллифнинг тахаллуси унинг ким эканлигига шубҳа қолдирмайдиган ҳоллар бундан мустасно), асарни чоп этган, асарда исми-шарифи ёки номи кўрсатилган ношир, агар бошқа далиллар бўлмаса, муаллифнинг вакили ҳисобланади ҳамда муаллифнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳуқуқига эгадир. Бу қоида бундай асар муаллифи ўз шахсини ошкор этгунига ва ўзининг муаллиф эканлигини маълум қилгунига қадар амалда бўлади.
Муаллифнинг қандай ҳуқуқлари бор?
Муаллифнинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқлари мавжуд. Ушбу ҳуқуқлар билан қуйидаги ҳужжат орқали танишинг:
https://lex.uz/docs/1022944#1023102
Муаллифлик ҳуқуқи қанча муддатга амал қилади?
Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилади. Тахаллус остида ёки имзосиз қонуний ошкор қилинган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар ошкор қилинганидан кейин 50 йил давомида амал қилади. Муаллифнинг вафотидан кейин биринчи марта эълон қилинган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар эълон қилинганидан кейин 70 йил давомида амал қилади.
Унутманг! Муаллифлик ҳуқуқига ҳурмат — бу фақат қонуний талаб эмас, балки ижтимоий маданиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади!
Улашиш:
Бошқалар
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби. 5 муҳим қоида
Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.
Ходимни дам олиш кунида ишлатиш – қонунийми? Жавобни Меҳнат кодекси беради
Ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш учун унинг розилиги талаб этилади.
1 октябрдан нималар ўзгаради?
Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.