Ўзбекистон
28.08.2021
1 361

2021 йил 20 августда «Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Қонун билан интеллектуал мулк соҳасида айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилиши белгиланди (илгари ушбу муддат 50 йил эди). Қонунга кўра, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилганидан сўнг Интеллектуал мулк агентлиги талабнома ҳақидаги маълумотларни веб-сайтига 1 иш кунида жойлаштиради. Ушбу эълон асосида манфаатдор шахслар Агентликка талабнома ноҳалол топширилган ариза ҳақида эътироз билдириши мумкин. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Фуқаролардан мерос ёки ҳадя тартибида олинган даромад солиққа тортилмайди
Конституциясини энг кўп ўзгартирган дунё давлатлари
Кредит асосида қурилган кўп қаватли уйни олди-сотди қилиш мумкинми?
Дубайда туғилган фарзандимизга Ўзбекистонда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаяпмиз