currencies image

12 413,79 UZS

52,65

usd

currencies image

14 468,27 UZS

48,90

eur

currencies image

154,86 UZS

0,56

ru



АсосийЯнгиликларМулк ҳуқуқини олишнинг ҳуқуқий асослари

Мулк ҳуқуқини олишнинг ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон

calendar

22.08.2025

eye

78

Мулк ҳуқуқини олишнинг ҳуқуқий асослари

Фуқаролик ҳуқуқи тизимида эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тартиби шахснинг муайян мол-мулкка бўлган узоқ муддатли, ҳалол ва ошкора эгалиги натижасида унинг мулк ҳуқуқини олишига имкон беради. Бу тартиб бир томондан ҳуқуқий аниқлик ва барқарорликни таъминласа, иккинчи томондан мол-мулкнинг самарали бошқарилишини рағбатлантиради.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Олий суд Пленуми қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу механизмнинг амалий қўлланилиши ва чекловларини белгилаб берган.

Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат тушунчаси

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, агар шахс мулкдор бўлмасада, лекин мол-мулкка белгиланган муддат — кўчмас мол-мулк учун 15 йил, бошқа мол-мулк учун 5 йил давомида ҳалол, ошкора ва узлуксиз равишда ўзиники каби эгалик қилган бўлса, у мазкур мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини қонунан олиши мумкин.

Бу ҳуқуқий механизм кўпинча мулкдор аниқланмаган, тартибга солинмаган ёки қонуний хужжатларсиз фойдаланилаётган объектларга нисбатан қўлланилади.

Эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат учун талаб қилинадиган шартлар

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорларига мувофиқ, қуйидаги учта асосий шарт бажарилган тақдирдагина эгалик қилиш ҳуқуқи мулк ҳуқуқига асос бўлиши мумкин:

Ҳалол эгалик

Эгалик қилувчи шахс мол-мулкни ўғирлаб олмаган, босиб олмаган ва мулкдорнинг хоҳишига зид равишда эгаллаб олмаган бўлиши керак. Эгалик қилиш ҳалол асосда амалга оширилиши шарт.

Ошкора ва ўзиники каби эгалик

Эгалик қилувчи мол-мулкни яширинча эмас, балки бошқа шахслар учун ҳам аниқ кўринадиган шаклда, уни сақлаб, ундан фойдаланиб, ўзини мулкдор сифатида намоён этган ҳолда бошқарган бўлиши керак.

Узлуксизлик

Эгалик қилиш қонунда белгиланган муддат мобайнида тўхтовсиз давом этган бўлиши зарур. Агар эгалик қилишда узилишлар бўлса (масалан, ижара шартномасига ўтган бўлса), муддат қайта ҳисобланади.

Муддатнинг бошланиши ва унинг ҳисобланиши

Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат даъво муддати тугаганидан кейингина ҳисоблана бошлайди. Яъни, мол-мулк мулкдори ўз мулкига эгалик қилиш учун даъво қилиши мумкин бўлган муддат (ФКнинг 150-моддасига кўра умумий даъво муддати — 3 йил) тугаганидан сўнг, 15 йиллик муддат ҳисоблана бошлайди. Бу, айниқса, мол-мулк суд орқали талаб қилиб олиниши мумкин бўлган ҳолатларда муҳим аҳамиятга эга (ФК 228 — 232-моддалари).

Шунингдек, шахс ўзининг ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг эгалик қилган вақтини ҳам ўз муддатига қўшиши мумкин. Бу мерос қолдирувчи ёки юридик шахсдан ажралиб чиққан ҳолатларда кўп учрайди. Яъни, агар бир шахс мол-мулкка бир муддат эгалик қилиб турган бўлса ва кейинчалик бу мулкни ўзининг ворисига қолдирган бўлса, ундан кейин эгалик қилган шахс аввалги эгалик муддатини ҳам ўзиникига қўшиши мумкин. Бунда, муддат “нолдан” бошланмайди, бир неча боғлиқ шахслар (меросхўрлар, қайта ташкил этилган юридик шахслар) эгалик қилган умумий давр ҳисобга олинади.

Эгалик ҳуқуқининг амалдаги қўлланилиши: уй-мулк мисоли

Олий суд Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида” 14-сон қарорининг 27-бандига, уйга нисбатан мулк ҳуқуқини муддат асосида эгаллаш ҳолатлари баён этилган. Агар шахс уйни ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси асосида эгаллаб келган бўлса, бу ҳолатда эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат қўлланилмайди.

Шунингдек, эгасиз уйларни давлат мулкига ўтказиш тартиблари ҳам белгиланган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган “Эгасиз турар жойларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16-бандида қарорга кўра, ушбу уй фақатгина суд қарори билан давлат мулкига ўтказилмаган бўлса, бошқа шахс томонидан мулк қилиб олиниши мумкин.

Мол-мулкни қайтариб олиш ва инсофли/инсофсиз эгалловчиларнинг ҳуқуқлари

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228 — 230-моддаларида кўрсатилишича:

Мулкдор ўз мол-мулкини инсофсиз эгалловчидан даромадлари билан бирга талаб қилиб олиши мумкин. Яъни, агар мол-мулкни ноқонуний эгаллаб олган шахсинсофсиз эгалловчи бўлса, унда мулкдор:

фақат мол-мулкнинг ўзига эмас,

балки ундан олинган барча даромадларга ҳам даъво қилиши мумкин.

Инсофли эгалловчидан мол-мулкни фақат муайян шартларда талаб қилиб олиш мумкин (масалан, мол-мулк ўғирланган, йўқотилган ва ҳ.к.).

Ҳар икки ҳолатда ҳам эгалловчи зарур харажатларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Хулоса

Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат — мулк ҳуқуқини аниқлаш ва қонунийлаштиришда муҳим тартиб ҳисобланади. Унинг асосий мақсади — узоқ муддат давомида ҳеч ким талаб қилмаган ёки тартибга солинмаган мулкларга нисбатан аниқ ҳуқуқий мақомни шакллантиришдир.

Аммо бу тартибдан фойдаланиш учун эгалик ҳалол, ошкора ва узлуксиз бўлиши, шартнома асосида амалга оширилмаган бўлиши керак.

Шунингдек, ушбу тартиб қонун устуворлигини таъминлаш, мулкий муносабатларда барқарорликни таъминлашда муҳим механизм сифатида хизмат қилади.

Фазлиддин Насруллаев,
"Адолат" МҲАМ масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 463

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 232

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
1 125

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 109

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.