currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларМустақил Ўзбекистоннинг 35 йиллик тараққиёт йўлига назар ташланди

Мустақил Ўзбекистоннинг 35 йиллик тараққиёт йўлига назар ташланди

Ўзбекистон

calendar

14.08.2026

eye

161

Мустақил Ўзбекистоннинг 35 йиллик тараққиёт йўлига назар ташланди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Мустақил Ўзбекистон — 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Анжуман Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ташаббуси билан Адлия вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ҳамда Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Конференция нуфузли халқаро майдонга айланди. Унда Олий Мажлис палаталари вакиллари, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари билан бир қаторда Беларус, Грузия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Қирғизистон парламентлари аъзолари, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, эксперт ҳамда илмий доиралар вакиллари иштирок этмоқда.

Анжуман доирасида мустақиллик йилларида Ўзбекистон босиб ўтган тараққиёт йўли, амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, шунингдек, мамлакатимиз ривожининг истиқболдаги устувор йўналишлари муҳокама қилинмоқда.

35 йиллик Мустақиллик — улкан ўзгаришлар, янгиланиш ва янги тараққиёт марралари сари йўл.

Улашиш: