currencies image

12 692,42 UZS

100,85

usd

currencies image

14 511,24 UZS

34,54

eur

currencies image

158,44 UZS

4,62

ru



АсосийЯнгиликларМузей ашёларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартибини биласизми?

Музей ашёларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартибини биласизми?

Life Style

calendar

25.07.2025

eye

150

Музей ашёларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартибини биласизми?

Музей — музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этиш учун мулкдор томонидан ташкил этилган доимий фаолият юритувчи нотижорат маданият муассасаси.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг музейларни бошқариш соҳасидаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

Миллий музей фондининг Давлат каталогини юритади;

музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда Миллий музей фонди таркибига киритади ҳамда унинг таркибидан чиқаради;

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказганлик ҳақидаги хабарномаларни қабул қилади ва уларнинг реестрини юритади;

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади;

Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади;

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;

музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этади.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари Ўзбекистон халқи маданий меросининг ажралмас қисмидир.

Миллий музей фонди Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисмидан ва давлатга тегишли бўлмаган қисмидан иборатдир.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг фуқаролик муомаласига фақат ушбу Қонунда белгиланган чеклашларга риоя этилган ҳолда йўл қўйилади.

Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибига киритиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳисобланади.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари — мулкдорига рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

Музей ашёлари ва музей коллекцияларини Миллий музей фонди таркибидан чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади. Тегишли факт Миллий музей фондининг Давлат каталогида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фонди таркибидан чиқарилган ҳисобланади.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекциялари фақат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хабардор қилингандан кейин тасарруфдан чиқарилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин.

Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига, кимнинг эгалигида турганлигидан қатъи назар, давлат мулки бўлган музей ашёлари ва музей коллекциялари киради.

Давлат музейлари, бошқа давлат муассасалари томонидан муассислар маблағлари ёки ўз маблағлари ёхуд бошқа маблағлар ҳисобидан олинадиган, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулда олинадиган музей ашёлари ва музей коллекциялари Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киради.

Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тасарруфдан чиқариш мумкин эмас, уларнинг йўқолиши, емирилиши ёки бошқа музей ашёлари ва музей коллекцияларига айирбошланиши ҳоллари бундан мустасно.

Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Улашиш: